Қирғизистон 2017-йили ёзда ўсмирлар ва ёшлар орасида дзюдо бўйича Осиё чемпионатини ўтказади.

Дзюдо федерациясининг матбуот котиби Азамат Исабеков Kloop.kg билан бўлган суҳбатида чемпионатга 30 ўлканинг спортчилари иштирок этишини айтди.

«Федерация бундай масштабдаги тадбирни биринчи марта ўтказмоқда», — деди Исабеков.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон бюджетидан ва Осиё дзюдо иттифоқидан молиялаштирилади.

«Биз ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлигига хат ёзиб, у бизни қўллади, сабаби бу тадбир ўлкамиз тарихида биринчи марта ўтиш арафасида», — деди Исабеков.

Чемпионат Қирғизистонда ўтади деган қарор 11-февралда Парижда қабул қилинган. Қирғизистоннинг Дзюдо федерацияси президенти Жолдошбек Колбаев Осиё дзюдо бирлашмасининг раҳбари Обайд Аль-Нази билан шартнома имзолади.

Чемпионат «Арча-Бешик» аҳоли пунктида Россиянинг «Газпром» ишхонаси қурган жисмоний тарбия ва соғликни мустаҳкамлаш комплексида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ