Президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиевни милиция қўлга олди. Унинг автомобилининг ойналари қорайтирилиб, унга “сохта рақамлар” қадалиб, автомобилдан милтиқ топилган. Мамбеталиев протокол тузилгандан кейин қўйиб юборилган.

ШИИБнинг матбуот котиби Олжобай Казыбаев Kloop.kg билан бўлган суҳбатида 15 февралнинг тунида икки автомобил тўхтатилганини айтди. Бирида Эркин Мамбеталиев бўлса, иккинчисида унинг ҳамрохлари бўлган.

Казибаевнинг айтишича, тўхтатилган автомобилларнинг ойналари қорайтирилиб, давлат рақамлари ҳам сохта бўлган.

«Улар ойналари қорайтирилган автомобилда юрган. Ичида ов милтиғи бўлган. Ёнида ҳужжатлари бўлмаган. Сохта номерлар билан юришган», — деди Казибаев.

avtomobili-Erkina-Mambetalieva

Милиция протокол тузгач Мамбеталиев қўйиб юборилган.

Эркин Мамбеталиев биринчи президент Асқар Ақаевнинг давридан бери Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси бўлиб келган, дейди президентнинг собиқ ёрдамчиси, ҳозирги муҳолифатчи Адил Турдукулов.

Мамбеталиев Атамбаевни 2005 йилга қадар ҳимоя қилиб юрган, ундан кейин улар расмий учрашган эмас, ҳар ҳолда 2011 йили президент бўлганда Атамбаевнинг ўзи шундай деб айтган.

Аммо аввал Атамбаевнинг атрофида юрган айрим сиёсатчилар  — ИИМнинг собиқ раҳбари ҳамда Турдукулов — президент билан унинг собиқ тан соқчиси ўртасида “илиқ муомала” сақланиб қолганини ҳамда улар бир неча бор учрашганини айтиб юришади.

Мамбеталиевни жиноят олами билан ҳам боғлашади, аниқроқ айтганда уни  Рисбек Акматбаевнинг жиноят гуруҳининг аъзоси деб атаб юришган.

Президентнинг собиқ тан соқчиси бир неча бор, 2004 йили, сўнгра 2006 йили қўлга олинган. Икки ушланиши ҳам милиция полковниги  Чинибек Алиевнинг злими билан боғлиқ бўлган. Кейинчалик Мамбеталиев айбдор деб топилиб, умрбодозодлидкан маҳрум қилинган.

Бироқ 2010 йилдаги революциядан кейин Мамбеталиевнинг иши “янги очилган ҳолатлар бўйича” қайтадан кўрилиб, у озодликка чиққан.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ