Президент кўчмас мулкни интернет орқали рўйхатга олишга йўл очган қонунни имзолади. Давлат рўйхатга олиш хизмати янги онлайн-тизимни ярим йил оралиғида ишлаб чиқади.

Президент аппаратидагиларнинг сўзларига кўра, онлайн-рўйхатга олиш порахўрликни камайтириб, кўчмас мулкни рўйхатга олиш хизматини осонлаштиради.

Онлайн-рўйхат фуқаролар билан рўйхатга олиш хизмати вакиллари орасидаги алоқани «имкони борича камайтиради».

Кўчмас мулкни рўйхатга олиш департаментининг вакили Токтосун Жакшиликов Kloop.kgга берган интервьюсида ярим йилдан кейин маҳкама рўйхатга олиш системасини ва тартибини тўлиқ ишлаб чиқишини айтди.

Жакшиликовнинг сўзларига кўра, кўчмас мулкни ДРХнинг онлайн-портали орқали рўйхатга олса бўлади. Бунинг учун илтимос эгасининг ва давлат органи ходимларининг электрон  рақамли бармоқ изларидан фойдаланилади.

«Биз паспортлар биометрик бўлиб алмаштирилгандан кеийн у ерда илтимос эгаларининг электрон бармоқ излари бўлади деб турибмиз», — деди Жакшиликов.

Муаллиф: Бексултан Амантур уулу

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here