2017 йилдаги президент сайловининг муддатини президент Алмазбек Атамбаев ва Марказий сайлов комиссиясининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова белгилади. Сайлов 19 ноябрда ўтади.

Атамбаев Шайлдабековга Марказий сайлов комитети навбатдаги сайловга тайёрланиш учун ишдаги барча “камчиликларни ва хатоларни” бартараф қилиш кераклигини айтди.

 “Сайловга қадар тўққиз ой ичида ишдаги барча хатолар ва камчиликларни бартараф қилиб, янги президентнинг сайлови адолатли ўтишини таъминлаш зарур. Шаффоф ва эркин сайловгина ҳукуматнинг қонунийлигини таъминлаб, юртда барқарорлик кафолатини беради”, — деди президент.

«Президентни сайлаш тўғрисидаги» конституция қонунида сайлов куни ноябрнинг учинчи якшанбасига тўғри келиши кераклиги айтилган  — бу йил у кун 19 ноябрга тўғри келади.

Президентлик хизмати учун курашишини икки номзод  — собиқ премьер-министр Темир Сариев ва «Онугуу-Прогресс» партиясининг етакчиси Бакит Торобаев расмий турда билдиришган.

«Республика — Ата-Журт» фракцияси Омурбек Бабановнинг номзодлигини кўрсатишини билдирди, лекин сиёсатчи ўзи ҳозирча расмий баёнот бермади.

Иқтидордаги давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев бу сайловга қатнаша олмайди, чунки Қирғизистонда президент олти йиллик бир муддатга сайланади. Атамбаев ворис белгиламаслигини билдирган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: president.kg

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ