«Азаттык» божхона хизмати етакчисининг ўринбосаранинг "қасрини" тасвирга олди

723

 «Азаттык» радиосининг журналистлари божхона хизмати раисининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қариндошлари номига рўйхатга олинган қиммат кўчмас мулкни аниқлашди. Айни дамда унинг расмий бир йиллик даромади 8500 долларни ташкил қилади.

Журналистларнинг аниқлашича, Матраимовнинг расмий даромади унча катта бўлмаганига қарамасдан унга Ўш шаҳридаги икки «Народный» дўкони ва янги «Эрем» спорт комплекси тегишли.

Журналистлар Матраимовнинг яқин қариндошлари номида уч шоҳона уйни аниқлашди. Ўшнинг марказидаги икки қаватли уй унинг онаси Апиза Матраимова номида.

Ўшдаги давлат резиденциясининг ёнидаги энг қиммат уйларнинг бири унинг туғишгани, президентни қўллаган КСДП партиясининг депутати Искендер Матраимовга тегишли. Яна бир уй — яқин ҳамкори Зафар Айдаровники.

Матраимовнинг ўзи Бишкекда Эркинлик бульварининг ва Ипак Йўли проспекти кесилишидаги сара уйларнинг бирида яшайди. Матраимовнинг Бишкекдаги 256 квадрат метрли уйи ҳам унинг номига рўйхатга олинган.

«Азаттык» ўтган йили аниқлаган маълумотига кўра, Матраимовнинг ўғли чет ўлкалардаги курортларда яхталарга тушиб дам олиб, 43000 долларлик (3 миллион сомга озгина етмайди) қўл соатини тақиб юради.

Журналистларнинг таъкидлашича, амалдорнинг расмий даромади декларация бўйича ҳар йили 587 минг сомни ташкил қилса, у эса 57 ва 39 квадрат метрли икки хонадонига ва «Лексус-GX460» автоиашинасига эгалик қилади.

Божхона амалдорининг акаси, депутат Искендер Матраимов инисининг шарофати билан божхона хизмати бир ой ичида даромадни деярли 18 марта кўпайтирганини айтади.

«Мен билганим иним Ўш божхонасининг раҳбари бўлиб тайинланганда бир ойлик режаси 28 миллион эди, у эса режани ҳар ойда 480 миллионгача кўтарди. […] Ҳозир мутахассислигига қарашмайди шекилли, ички муносабатларга кўпроқ назар солишаётган кўринади», — деди депутат.

Искендердан ташқари, Матраимовнинг яна икки иниси катта лавозимда.

2015-йилнинг августида давлат божхона хизмати раисининг ўринбосари бўлиб тайинлангунга қадар Матраимов саккиз йил давомида Ўшдаги божхона хизматининг раҳбари бўлган, бир неча лавозимни алмаштириб, умумий жанубий-ғарбий божхона хизмати раҳбарлигигача етган.

2010-йилдаги инқилобдан кейин вақтли ҳукумат Матраимовни Ўш вилояти губернаторининг буйруғи билан хизматдан кетган. Бироқ кейин бу лавозимга қайтган — «Азаттык» журналистларининг маълумотига кўра, бунинг учун 400 минг доллар пора берган. У пора тўғрисида телефон орқали сўзлашаётиб, вақтли ҳукуматнинг ўша вақтдаги аъзоси Алмазбек Атамбаев ва вақтли ҳукумат раисининг ўринбосари Азимбек Бекназаров гапиришган.

Журналистлар Матраимов Божхона хизматида ишлаган вақтда умуман интервью бермаганини ва доим «кўланка»да келаётганига эътибор қилишади.

Муаллиф: Анна Капушенко

«Азаттык» радиосидаги текширувнинг муаллифларидан бири – Kloop.kgнинг собиқ журналисти Элнура Алканова.