Президент Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Белгияга жўнаб кетди. Белгияда у Евроиттифоқ етакчилари билан учрашади. Сўнг Атамбаев Мюнхенга бориб, Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашади.

Атамбаев Белгия подшоси Филипп, Европа Кенгашининг раиси Дональд Туск, Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер ва Европаиттифоқининг чет ўлка ишлари ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Фредерика Могерини билан учрашади.

Томонлар Қирғизистон билан Евроиттифоқнинг орасидаги ҳамкорликни «кенгайтириш» учун икки томонлама ҳужжатларни имзоламоқчи.

Бундан тиашқари, Атамбаев хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида ҳам иштирок этади. Бу ерда у Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашади. Улар минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишади.

Сўнги марта Атамбаев Европа Иттифоқи вакиллари билан 2016-йили 14-июлда, Бишкекка расмий иш сафари билан Германия канцлери Ангела Меркел келганда учрашган.

Унда Атамбаев Евроиттифоқни Россияга қарши санкциялар бўйича келишишга ундаган. Меркел бунинг учун «маълум бир вақт» ўтиши кераклигини айтган.

Меркел бу вақтда умрбод озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишини Атамбаевга эслатган. Атамбаев унга Асқаровнинг иши «очиқ шаклда» кўриб чиқилиши тўғрисида ваъда берганини айтган. Атамбаев ўзи ўшанда бу иш «қайтадан ипидан игнасигача текширилишини» билдирган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ