Абдилас Малдибаев номидаги қирғиз миллий опера ва балет театрида 11 февраль куни  «Ромео ва Жульетта» спектаклининг премьераси модерн шаклда ўтди. Премьерага келганларнинг сони 800дан ортиқроқ томошабинни ташкил қилиб, зал деярлик тўла бўлди.

1
Ёш Ромео билан Жульеттанинг машҳур севги қиссаси Бишкекдаги театрда қирғиз балетининг ёш юлдузлари ижросида намойиш қилинди.
2
Асосий партияларни Тилек Кийизбаев (Ромео), Дарика Дунганова (Жульетта), Марат Сидиков (Меркуцио), Дмитрий Биков (Бенволио), Айбек Темиралиев (Парис), Элес Ариков (Тибальт), Елена Овчинниковалар (энага) ўйнашди.
3
Бош эркак қаҳрамонларнинг ролларини ижро этганлар — Марат Сидиков, Айбек Темиралиев, Тилек Кийизбаев — қирғиз балетининг ҳозирги юлдузлари. Сидиков — халқаро танловлар ғолиби , Кийизбаев — опера ва балет театрининг доимги солисти, Темиралиев эса француз балет гуруҳида рақсга тушган.
5
Шекспир ижодининг мухлислари пьесада учратмаган янги қаҳрамон ҳам намоён бўлган — раққос Тибальта, унинг ролини Мадина Минжилкиева ўйнади.
6
Пьесадаги воқеалар ўрта асрдаги Веронадан XX асрдаги Веронага айланган. «Замонавий» даврдаги либослар Шекспир тасвирлаган дунё билан уйғунлаштирилган.
9
Режиссёр Максат Сидиков Уильям Шекспирнинг ижодини модерн усулида қўйишда бастакор Сергей Прокофьевнинг мусиқасидан фойдаланган.
10
Ташкилотчилар пьесани Шекспир билан Прокофьевни келаётган хотирлаш кунига бағишлашган. Композитор 23 апрелда таваллуд топган. 2017 йили унга 125 йил тўлади. Айни куни 400 йил аввал Уильям Шекспир вафот этган.
11
Премьерага 800дан ортиқ томошабин келди.

12

13

14

Мазкур спектакль опера ва балет театрида 14 февралга қадар намойиш этилади, нарҳи 600дан 800 сомгача.
Мазкур спектакль опера ва балет театрида 14 февралга қадар намойиш этилади, нарҳи 600дан 800 сомгача.

Сурат: Александра Титова, Адил Кадиралиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here