«Бу ер мозор бўлиб қолди»: Самолёт қулаган қишлоқни қандай тақдир кутмоқда?

856

Бишкекнинг яқинида бўлган самолёт ҳалокатидан кейин қирғиз ҳукумати «Боинг» самолёти қулаган жойни бошқа ерга кўчиришини билдирди. Маҳаллий яшовчиларга янги ер участкалари ваъда берилгандай бўлгани билан амалда ҳозирча ҳеч қандай кафолат берилмаган. Дача-СУнинг турғунлари ҳам бошқа жойга кетишни хоҳлашадими?

Мақоланинг асл нусхаси «Настоящее время» сайтига чиққан.

Манас аэропортига яқин жойдаги Дача-СУ қишлоғига 16-январда самолёт қулагандан бери эл ҳамон ўзига келмаган.

Ҳукумат билдиришича, самолёт ҳалокатидан кейин вайрон бўлган уйлар бу ерга қайта қурилмайди. Бу ердаги аҳолининг тақдири мавҳум қолмоқда. Бундай воқеаларнинг олдини олиш учун қишлоқ бошқа жойга кўчирилмоқчи.

Мастура Исаеванинг Дача-СУдаги қурилиши тугалланмаган уйи 16-январдаги воқеада йўқ бўлиб кетаёзган. Самолёт унинг ҳовлисини бир қисмини бузиб, уйига бир неча метр етмай қолган. Охирги кунлари Исаева билан унинг катта оиласи ҳадик билан яшашмоқда. Унинг уйини қурилиши давом эттирилмайди шекилли, сабаби бу ерда энди яшагиси келмаяпти.

«Сўзсиз кетаман, — дейди у. — Бу ер менга қабристонга ўхшаб қолди. Уйдан чиққинг келмайди. Агар бизга ер берса, менинг оилам, қўшниларим бугун бўлса ҳам кўчиб кетишга тайёрмиз».

Қишлоқнинг кўпчилик яшовчилари Исаеванинг айтганларига рози, улар ҳам Дача-СУда қолгиси келмайди. Уларнинг сўзларига кўра, аввалроқ кўчиб кетишар эди, бироқ шаҳарга яқин жойга кўчиб бориш учун кўп пул керак, бундай пул эса уларда йўқ. Воқеа бўлгандан кейин қишлоқ турғунлари давлат ер участкаларни бўлиб беради деган умидда.

«Бизга ер ажратиб берсин, биз ўзимиз уй қуриб оламиз, — дейди Тилек Кошалиев. — Нима сабабдан давлат бизни таъминламаяпти?»

«Фожиагача кетиб қолайлик деб ўйлаганмиз, сабаби бу ерда рўйхат йўқ. Рўйхатга қўймайди. Бир жойга ишга жойлашишда бизда муаммо юзага келади. Касалхонада ҳам рўйхатни сўрашади. Биз йўқдаймиз», — деб норози бўлади қишлоқ турғуни.

http://

«Ҳозиргача керосинни ҳиди келади, нафас олиш қийин бўлмоқда. Қачон болалар самолётни кўрса, қўрқувдан уйга қочиб киришади, — дейди Дача-СУда яшаган бир аёл. — Авваллари доим самолёт учиб ўтганда севинардик. Албатта кўчиб кетамиз, агар ҳукумат ер берса. Биз ҳамон қўрқув билан яшаяпмиз. Ёш болаларни айтмаса ҳам бўлади, керак бўлса катталар ҳам қўрқишмоқда».

Дача-СУ қишлоғи ҳужжат бўйича аэропортнинг яқинида умуман бўлмаслигин керак эди. Бу ерлар 80-йилларда дача қуриш учунгина берилган. Бироқ Совет иттифоқи тарқагандан дачанинг эгалари мулкни ижарага бериб ёки сотиб юборишган. Сотиб олганларни эса дачаларнинг аэропортнинг учиб-қўниш йўлагига яқинлиги хавотирга солмаган.

http://

Натижада аэропорт ёнида катта қишлоқ пайдо бўлган. Экспертларнинг сўзларига кўра, аэропорт атрофидаги уч километр радиусдаги ҳудудга уй қуриб бўлмайди. Сабаби бу санитар-хавфсизлик ҳудуди деб саналади. Бироқ бу профессионал баҳо. Қирғизистондаги учиб-қўниш йўлакларидан кейиноқ ҳаёт бошланади. У ердаги яшовчилар хавф тўғрисида эшитган эмас, огоҳлантиришларга жиддий аҳамият берилмаган.

«Бугунги куннинг оғир тажрибаси нима учун санитар-хавфсизлик ҳудуди керак эканлигини кўрсатиб турибди, — деб таъкидлайди Қирғизистондаги фуқаровий авиация департаментининг собиқ директори Эрмек Омуралиев. — Қачон самолёт қандайдир бир сабаблар билан учиб-қўниш қисмига киролмай қолса, унда ўша радиуснинг атрофида аварияли қўниш учун имкониятга эга бўлиши керак. Биз эса ўша ерда аҳоли пунктлари йўқлигини таъминлашимиз керак».

Қирғизистон ҳукумати ҳозирча эҳтиётлик билан аҳоли пункитини бошқа жойга кўчирилишини айтмоқда. Ҳозирда ҳукуматда махсус комиссия тузилиб, яқин орада бу масалалар билан шуғулланмоқчи.

«Бу пунктни тарқатиш ёки яшовчиларини бошқа жойга кўчириш бўйича масала ҳозирча кўтарилмади, — деб айтди фавқулотда ҳолатлар министри Кубатбек Боронов. — Бироқ бу масала биз қачон фавқулотда ҳолат натижаларини бартараф қилиш бўйича барча ишларни битиргандан кейин кўтарилса керак. Масала ҳукумат миқёсида ҳал қилинмоқчи, бу масалани комиссия ўз билармонлик билан ҳал қилмайди».

Бироқ бу хавфли ернинг тақдири ҳозирча номаълум бўйича қолмоқда. Маҳаллий яшовчилар қачонгача осмонга кўтарилиб ёки қўнишга ҳаракат қилаётган самолётни кўрганда қалтираб қўрқиб яшашини билмайди.