HRW: Қирғизистонда инсон ҳуқуқларининг ҳолати ўзгармаган

1356

«Human Rights Watch» халқаро ташкилоти инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги тўғрисидаги 27-баёнотини эълон қилди. Мазкур ташкилот танлаган давлатларнинг орасида Қирғизистон ҳам бор. Баёнотга кўра, Қирғизистонда инсон ҳуқуқи бўйича ҳолат яхшиланмаган.

Human Rights Watch халқаро баёнотида ҳажми 687 бет бўлган 90 давлатдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазият тахлили бор.
Ташкилот баёнотига кўра Қирғизистонда 2016-йили инсон ҳуқуқлари бўйича ҳолат яхши томонга ўзгармаган.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги бузилган фактларнинг орасида - ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаров ноқонуний қўлга олиниб, қийноққа солингани тўғрисида БМТ комитетининг хулосасидан кейин Қирғизистон уни озод қилишдан бош тортгани;

2020- йилгача давлат Конституциясига ўзгартириш киритишга мораторий эълон қилинганига қарамай Конституцияга ўзгартиришларни қабул қилиниши бор.
Шунингдек, 2010-йили Ўшда миллатлар аро можарода жабрланганларга, қийнашга ва босим ўтказишга эътибор қаратилади.

«Олдинги йиллардагидек 2010-йили миллатлар аро зўравонликда жабрланганлар учун суд адолатлилигини таъминлашда ҳеч қандай қадам ташланмаган. Одатдагидай рухсатсиз муомала билан қийноқ жазосиз қолиб, аёллар билан лесбиянкаларга, гейларга, бисексуаллар билан трансгендерларга (ЛГБТ) нисбатан босим ва зўравонлик давом этган», - деб айтилади баёнотда.

Конституциявий ислоҳат

Экспертларнинг ўйи бўйича Конституцияга ўзгартиришлар киритиш қирғизистонликларнинг ҳуқуқларига салбий таъсир қилди.
2016-йили август ойида ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕККУ ДИАУББ) билан Европа Кенгашининг Венеция комиссиясининг биргаликдаги хулосаси эълон қилинди.

Унда экспертлар Конституцияга киритилган ўзгартиришлар «ҳукумат бутоқлари орасидаги мувозанатга салбий таъсир этишини, ижроий ҳукумат ҳуқуқини кучайтириб, суд ҳукуматини ҳам парламентдай кучсизлантирганини» таъкидлашган. Бироқ халқаро ташкилотларнинг, фуқаровий жамиятнинг ва мухолифатнинг танқидий фикрларига қарамай Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказилиб, у қабул қилинган.

Муаллиф: Александра Титова