Қорқиз ва муҳожирлар: Москвада четдан келганлар учун юриш-туриш қоидалари бўйича комикс нашр қилинди

1060

Москва мэрияси мухожирлар учун юриш-туриш қоидалари тўғрисида комикс нашр қилди. Китобчада рус халқ қаҳрамонлари мухожирларга пойтахтда қандай юриш кераклиги тўғрисида айтиб беришади.

Москва мэрияснинг 100 саҳифали комикси нашрдан чиқди. Унда ўлмас Кашшей, қор қиз, уч баҳодир муҳожирларга Россиянинг пойтахтида қандай қилиб юриш керак эканлигини тушунтириб беришади.

Тўқима образлардан ташқари бу ишга тарихий инсонлар ҳам,  масалан Москванинг асосчиси Юрий Долгорукий ёрдам беради.

komiks-dlya-migrantov-3

Комикс бюджетдан етти миллион рубль эвазига 50 минг нусхада чиққан. Унда маълумотлар билан бирга умумий тўрт бўлим бор.

«Москвада ишлаган муҳожирларни қўллаш» ташкилотининг етакчиси Александр Калинин билдиришича, комиксда муаллифлар рус фольклоридаги персонажлар билан МДҲ ўлкаларидаги эртак қаҳрамонларини ҳам бирга чиқаришни режалаштиришган, бироқ қаҳрамонлар кўпайиб кетганлиги сабабли бундай ғоядан бош тортишган.

Муҳожирларнинг ўзлари ҳам қаҳрамон сифатида кўрсатилган. Унинг қўшимча қилишича, аввал муҳожирлар миллити бўйича ёзилган эди, бироқ «ҳеч ким хафа бўлмаслиги учун» бу фикрдан ҳам бош тортишди.

Комикс қаҳрамонлари ҳамюртларига ўзларининг Москвадаги муваффақиятлари тўғрисида ҳам айтиб беришади.

komiks-dlya-migrantov-7

«Москвага чет ўлкалик фуқаролар келишади. Биз ҳам уларни эртакдаги қаҳрамон деб ҳисоблаймиз. Уларни ҳам Россиядаги эртак қаҳрамонлари кутиб олиб, бу ерда юриш қоидалари тўғрисида айтиб беришади», — деб тушунтирди Калинин.

Комикс устидан муҳожирларнинг ҳуқуқлари бўйича мутахассис юристлар ишлаган. Шундан кейин матнни рус тили ўқитувчилари соддалаштирган.

Комискнинг антагониси қатори ўлмас Кашшей кўрсатилган. У муҳожирларни ноқонуний ишлашга ундайди.
Комискнинг антагониси қатори ўлмас Кашшей кўрсатилган. У муҳожирларни ноқонуний ишлашга ундайди.

Калининнинг сўзларига кўра, брошюра ҳуқуқий саводсиз одамларга йўналтирилган.

«Биз уларнинг орасида ҳуқуқий саводни оширгимиз келади», — деб таъкидлайди у.

komiks-dlya-migrantov-9

Комиксда фақатгина маслаҳат ва қоидалар эмас, шу билан бирга турли матнлар ҳам бор: рус тили, Москва тарихи ва муаллифларнинг сўзларига кўра, энг қийини ҳужжатларни тайёрлаш қоидалари бўйича.

Паҳлавон  - ИИМнинг ходими муҳожирга нима учун рўйҳатдан ўтиш керак эканлигини тушунтирмоқда.
Паҳлавон - ИИМнинг ходими муҳожирга нима учун рўйҳатдан ўтиш керак эканлигини тушунтирмоқда.

Бироқ ҳамма ҳам комикс муаллифларининг меҳнатидан рози бўлишмаган.

Миграция бўйича этика марказининг директори Евгений Варшавер китобча матни қийин тузилган деб ҳисоблайди.

komiks-dlya-migrantov-2

«Китобчадаги рус тилининг даражаси мураккаб. Мен уни ўқий оламан, бироқ одамларнинг кўпчилиги, керак бўлса рус тилининг асосларини билган одамлар ҳам китобчани эплай олишмаса керак. Буни таржима қилиб, Тожикистон қишлоғидаги муҳожирларга кўрсатса ҳам, бундай маълумот тожик тилида ҳам мураккаб бўлади», — деб ўйлайди Варшавер.

33

Варшавер Юрий Долгорукийнинг иштирокидаги Москвага бўлган иллюстратив экскурсияни ҳам танқид қилган. Комикснинг бу қисмида пойтахтнинг чиройли жойлари ва ёдгорликлари расмлари акс этган.

Юрий Долгорукий экскурсовод қатори кўрсатилган.
Юрий Долгорукий экскурсовод қатори кўрсатилган.

Экспертнинг фикри бўйича маршрутлари билан харита тузиб қўйса фойдалироқ бўларди.

«Экскурсия маршрутлари харитада бўлиши керак, муҳожирлар расмларга қараб қаерга боришни керак эканлигини тушунишмайди», — деб таъкидлади Варшавер.

0

Комикснинг асосчилари уни қўшни ўлканинг тилларига таржима қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда лойиҳа амалга ошиб, муҳожирларга тарқатилмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов