Италиядаги қор кўчки остида қолган меҳмонхона: Қутқарувчилар омон қолганларни топиб чиқарди

890

Италиянинг тоғли ҳудудидаги «Ригопиано» меҳмонхонага 18-январда кўчки тушиб, уч қаватли бинони ўн метрга жилдириб, томини вайрон қилган. Меҳмонхонада 30дан ортиқ одам бўлган, унинг 20 нафарини қутқарувчилар олиб чиқишган.

«Ригопиано» меҳмонхонасига кўчки тушгандан кейин Италиянинг ФҲМ 40 соатдан ортиқ қидирув олиб бориб, омон қолганларни топишган. Би-Би-Сининг маълумоти бўйича қутқарилганларнинг иккиси  ёш болалар. Reuters маълумот агентлигининг билдиришича, қор кўчкиси остидан тўрт болани олиб чиқишган.

Қутқарувчилар қор остидан жабрланганларни излашмоқда. Сурат: Reuters
Қутқарувчилар қор остидан жабрланганларни излашмоқда. Сурат: Reuters

Одамлар қор остида икки кун қолиб кетишган. Улар вертолёт билан хавфли ҳудуддан эвакуацияланган. Меҳмонхонадаги тўрт одамнинг вафот этгани аниқланди.

Сурат: CNN
Сурат: CNN

3

Қор билан чиқиндилар орасида қўл билан тинтув олиб борилиб, итларнинг ёрдамидан ҳам фойдаланишган.

Сурат: CNN
Сурат: CNN

Италиянинг ёнғин хизмати сайтида ёзилишича, 20-январгача тўққиз киши кўчки остидан чиқарилган. Бироқ қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда.

Мехмонхонани қор босиб қолган. Сурат: Vigili del Fuoco/Handout via REUTERS
Мехмонхонани қор босиб қолган. Сурат: Vigili del Fuoco/Handout via REUTERS
Сурат: CNN
Сурат: CNN
Сурат: CNN
Сурат: CNN

Мазкур ҳудудда қор ёғиб, қалинлиги беш метргача етган. Тезкор хизматнинг вакиллари меҳмонхонагача чанғи билан боришга тўғри келганлигидан, улар 19-январь куни зўрға етишган.

Сурат: Agence France-Presse
Сурат: Agence France-Presse

Мехмонхонага олиб борган йўллар қор билан тўсилган, қутқарувчилар омон қолганларни қидиргунча, ҳукумат меҳмонхона йўлини тозалаган.

lavina

«Ригопиано» меҳмонхонасида яшаётганларнинг биридан «Ёрдам, биз музлаб қоляпмиз» деган хабар тушган. Меҳмонхона 18-ноябрда Гран-Сассо тоғидан тушган қор кўчкиси остида қолган.

otel-2

Меҳмонхона Абруццо ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда 18-январда зилзила содир бўлиб, қор кўп ёққан.

Муаллиф: Айдай Иргебаева