«Бешинчи канал» журналистлари республика ўликхонасидаги ва парламент биносидаги иш шароитлари тўғрисида лавҳа тайёрлашди. Солиштиришга депутатлар ўликхонанинг ночор аҳволи тўғрисида тиббий ходимларнинг аризасига норози бўлган сабаб бўлди.

http://

Республика ўликхонасини сўнги кунлари 38 кишининг умрига зомин бўлган «Манас» аэропорти яқинидаги фожиа сабабли теле экранларда кўп бор намойиш қилишди. Бу ердаги шароитларни соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизматининг маслаҳатчиси Елена Баялинов «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида тасвирлаб берган.

«Шифокорларга: “Арзланманглар, ҳеч нарса сўраманглар!” дейишмоқда. Кейин улар ҳеч нима дейишмайди. Ўрта аср шароитида, ўрта аср асбоблари билан ишлаганини ҳам, кўп нарсаларни ўз ҳисобидан сотиб олганини ҳам, шунингдек ўз биоматериалини тадқиқотлар учун фидо қилишганини ҳам айтишмайди…», — деб ёзган у.

Тиббиёт ходимларининг армони парламент депутатларидан бирига ёқмай қолган экан — бу тўғрисида «К-Ньюс» маълумот агентлигига соғлиқни сақлаш министрлигининг ходимлари айтишди. Уларнинг сўзи бўйича номаълум депутат уларнинг арзи «ўлка қадрини туширади» деб ҳисоблаган.

Депутатнинг норозилигидан кейин «Бешинчи канал» 19 январда бир лавҳа эълон қилди, унда журналист Юрий Копитин ўликхонадаги вазиятни парламентдаги иш шароитларига солиштиради.

Сюжетда муаллиф ўликхонани қуйидагича тасвирлайди: «Ўликларни сақлаш камераси тўлиб кетган. […] Ҳидига одам чидолмайди. […] Маблағнинг кўпи эски бинони ушлаб туриш учун кетади, бино эса нураб кетмоқда».

Журналистнинг сўзларига кўра, ўликхонадаги шифокорлар ўз иши учун 5-6 минг сом олишади, айрим жиҳозларни эса ўз пулига сотиб олишга мажбур.

Копитин морг ходими Эрмек Максутовнинг сўзини келтиради, унинг сўзларига кўра ускуналарнинг бир қисмини уларга «Қизил хоч» ташкилоти берган, бироқ булар ҳам эскириб қолган. Журналистнинг сўзларига кўра, ўликхонада скальпел ўрнига — ошхона пичоқлари, электр арранинг ўрнига оддий арралар турибди.

Ўликхонадан кейин лавҳа парламент биносида давом этади.

Копитин фойедаги жиҳозлар «жуда қулай, юмшоқ эканлигини», буфетда эса «таомни танлаб еса бўлишини» айтади. «Парламентдагилар маънавий озиқлар тўғрисида ҳам ўйлашган — уларнинг талаби билан намозхона қурилган. […] Ўзларининг кутубхонаси ҳам бор», — деб давом эттиради сўзини муаллиф.

Копитиннинг сўзларига кўра, депутатлар ўз иши учун 50 минг сом олиб, қўшимча ҳам талаб қилишади.

«[Депутатлар] тиббиёт ходимларидан «оғзингизни ёпинг, ўлкани уятга қолдирманглар»  деб талаб қилишмоқда. Бироқ балки депутатлар ўзлари телбалардай ташаббусларни кўтариб, тўғри бўлса-бўлсама ҳам оғиз очишларини камайтиришса, сўрамаган ишга аралашишмаса, республиканинг обрўсига озроқ зиён бўларди. Улар VIP-ходимлар ўлгандан кейин уларни қандайдир VIP-ўликхоналар кутиб турибди деб ўйлашса керак. Бироқ ҳақиқатдан ҳеч қандай VIP-ўликхона йўқ. Шу биз кўрсатганигина бор», — дейди лавҳа сўнгида муаллиф.

«Ўлканинг обрўсига зарар келтиради»

38 кишининг умрига зомин бўлган «Боинг-747» ҳалокатга учраган куннинг эртасига соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати маслаҳатчиси Елена Баялинов «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида республика ўликхонаси ходимлари қандай шароитда ишлашаётганини тасвирлаб берган.

У республика суд-тиббий экспертиза бюросининг ўликларни текшириш бўлими раҳбари Эрмек Максутов ўликхона ҳолатини айтиб берган видеони ҳам эълон қилган.

«Санитарлар иссиқ сувсиз ишлашдан чарчади, бизга қувур ўтказиб беришган, бироқ улар ёрилиб кетди. Кафель Совет иттифоқи давридан бери янгиланмаган. Вентиляция системасининг иши бузилгани сабабли ҳид тўртинчи қаватга чиқиб туради. Соғлиқни сақлаш министрлиги таъмирлаш ишларига маблағ йўқлигини айтди», − деди у.

Шундан кейин Баялинова депутатларнинг бири республика ўликхонасининг муаммолари тўғрисида ОАВга ким айтиб берганини текшира бошлаганини билдирди.

«Депутатлар авиаҳалокат оқибатларини бартараф қилиш бўйича ишларга жалб қилинган барча маҳкама  етакчиларининг барчасини навбат билан майдонга чақиришмоқда. Уларни ишдан чалғитишмоқда. Уларнинг ижтимоий тармоқлар учун ҳам вақти йўқ. Пойтахтдаги ўликхонада бир кўчма йиғин ўтказиб, у халқаро талабга умуман тўғри келмаслигини, бу ерни мухтожлик эгаллаб олганини ўз кўзи билан кўришсин», – деб ёзди у «Фэйсбук»даги ўз саҳифасига.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг ходимлари «К-Ньюс» маълумот агентлигига уларга парламент депутати қўнғироқ қилиб қийинчиликлар тўғрисида айтилганлар тўғрисида ҳисобот сўраган.

«Бизга эрталаб Жогорку Кенешдан қўнғироқ қилиб, ўликхона масаласини ким нима сабабдан кўтарганига қизиқишди. Депутат бу ўлканинг обрўсига таъъсир қилишини, бундай қайғули вақтда буни айтиш нотўғрилигини айтган», — дейишди министрликдагилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here