Норин вилояти: Муштлашиш натижасида мактаб ўқувчиси вафот этиб, директор ишдан олинди

725

Қўчқордаги мактабда бўлган ўқувчилар ўртасидаги оммавий муштлашувда бир ўсмир пичоқланиб, ажал топди. Мактаб директори ва район билим бериш бўлимининг раҳбари ишдан олинди.

Қўчқордаги Капар Кидиралиев мактабининг олти нафар ўқувчиси номаълум сабаблар билан муштлашишган.

«Азаттык» радиосининг маълумоти бўйича, 10-синфнинг беш ўқувчиси синфдошининг уйига келган. Орада жанжал чиқиб, натижада икки ўсмир пичоқ билан яраланган.

Ўсмирларнинг бири касалхонага ўртача жароҳат билан етказилган, иккинчисини сақлаб қолиша олмаган. 10-синф ўқувчиси тез ёрдам келгунча воқеа жойида вафот этган.

Муштлашиш ва ўсмирнинг ўлими бўйича тергов ишлари бошланди. Воқеа содир бўлган жойга фан ва маориф министри Гулмира Кудайбердиева борди.

«Министр тарбия ишини ночорлигини, ота-оналар билан алоқа йўқлигини таъкидлади. Маслаҳат натижасида билим бериш бўлимининг раҳбари ишдан четлатилди. РАЙОНОга (район билим бериш бўлими) мактаб директорини ишдан олиш топширмаси берилди», — деб айтишди министрликдагилар.

Муаллиф: Сезим Канибекова