Италияда қор кўчки меҳмонхонани босиб қолди. Нима маълум?

838

Италиядаги зилзила қор кўчкисига сабаб бўлди. Кўчки «Ригопиано» меҳмонхонасини босиб қолган. Унда 30дан ортиқ одам бор эди. “Ёрдам, биз музлаяпмиз”, — деб меҳмонхонада қолганларнинг бири.

«Ригопиано» меҳмонхонада яшаганларнинг биридан “Ёрдам, биз музлаяпмиз” деган хабар тушган. Меҳмонхона 18-ноябрда Гран-Сассо тоғидан тушган кўчкининг остида қолган.

otel

Меҳмонхонада фарзандлари билан бирга дам олгани келганлар ва ходимлар билан бирга 30дан ортиқ одам бор эди. Уч кишини қор остидан қутқариб олишга эришишган. Яна бир неча ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилди.

Қор остида яна 20дан ортиқ одам қолди. Уларнинг аҳволи номаълум.

Vigili-del-Fuoco-Handout-via-REUTERS

Қутқарилганларнинг бири Джампьеро Парете  — буюмларини олиш учун машинага чиққанда қор кўчкиси босиб қолган. Меҳмонхонада унинг аёли билан болалари қолган.

Ҳозирда қутқарувчилар меҳмонхоанани бир қисмига етишди. Кўчки томларни айрим жойларини вайрон қилган. Бинонинг ўзини эса аввалги жойидан 10 метрга жилдирган. Қутқарувчилар сўзларига кўра, қурбонлар кўп бўлиши мумкин.

otel-2

Кўчки бўлишидан олдин бу ҳудудда қор кўп ёққан — қутқарувчилар баландлиги 5 метргача қор орасида йўл қилишга мажбур бўлишган.

Италияга келган аномал қиш вазиятни оғирлаштирмоқда. Қалинлиги 5 метр бўлган қор сабабли қутқарувчиларни меҳмонхонага етиши қийин бўлмоқда. Йигирмага яқин одам ҳамон қор остида қолмоқда.

lavina

Кўр кўчкисини юзага келишига магнитуудаси 5 баллга етган зилзила сабаб бўлган. Италиянинг турли ҳудудларида 18-январда тўрт зилзила бўлиб, бу қор кўчкиларига, шаҳарлар билан қишлоқларни ташқи дунё билан алоқасини ўзилишига олиб келди.

2016-йилнинг ёзида бўлган Италиядаги зилзилада 200 одам ҳалок бўлган. Бир неча шаҳарлар вайрон бўлган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов