Самолёт қулаган жойга биринчилардан бўлиб қутқарувчилар, врачлар ва журналистлар келишди. Фожиани ўз кўзи билан кўрганларнинг орасида бизнинг мухбиримиз Регина Им ҳам бор эди.

Kloop.kgнинг мухбири Регина Имнинг баёни.

Тонги маҳал. Юк ташувчи самолёт қулагани тўғрисидаги хабарни эшитишим билан шоша-пиша кийиниб ишга югурдим. Кетаётиб ҳеч ким жабрланмаган бўлсин деб тиладим. Балки учувчилар ҳам омондир, самолётда эса йўловчилар йўқ эди.

Таҳририятдан тўғри воқеа жойига жўнадик. Самолёт ҳалокати тўғрисида маълумот беришимиз керак, учувчилар омонми, қандай қилиб, нима учун самолёт қулаганини билишимиз керак.

Йўлда кетаётиб самолёт одамлар бехабар ухлаб ётган, янги кун бошланишини кутиб ётган қишлоққа қулаганини эшитдим. Уйим — менинг қалъам деб, ҳеч бир ёмонлик кутмаган одамлар деразадан самолётнинг ғилдираги учиб киришини ўйламаган бўлса керак. Гўёки авария ҳақидаги фильмлардаги каби.

1

Бурнинг остини кўролмайдиган қуюқ туман ҳам вазиятни оғирлаштирмоқда… Самолётнинг қулаши тўғрисида ҳамон ОАВларда ҳеч бир аниқ маълумот йўқ. Радиодаги об-ҳаво тўғрисидаги маълумотлар мусиқалар билан берилмоқда. Қишлоққа кира бошладик. Энг ёмон тахминларимиз ҳақиқат бўлиб чиқди: самолёт ҳақиқатдан ҳам одамлар яшаган жойларга қулабди.

2

Юрагимиз сиқила бошлади — бу апокалипсис фильмлардаги лавҳалар эмас, чиндан ҳам бўлган воқеа. Бу одамларнинг ўлимига сабаб бўлган, кўз ёш, йиғи, йўқотишлар аралашган ҳақиқат. Бироқ биз шунда ҳам фожиани ҳақиқий масштабини яхши англай олмаган эканмиз.

3

Махсус хизмат машиналарининг кўплигидан йўлдан ўтолмайсан. Трассанинг бир томонига қишлоқнинг яшовчилари тизилиб олиб, дарахтларнинг ҳар томонидан кўтарилаётган тутун туманга сингиётганини қараб туришибди. Улар турган ердан воқеа бўлган ҳудуд қонли урушдан кейинги майдога ўхшаб кетади.

Тутун чиққан жойга йўл олдик. Олдинга юрган сари юзларида саросима акс этган одамларни кўпроқ учрата бошладик. Юрагимиз бўшашиб кетгандек, нафасимиз қисила бошлади.

4

Одамларнинг энг катта гуруҳига яқинлашдик — улар журналистлар, маҳаллий яшовчилар, фожиага гувоҳ бўлганлар, жабрланганларнинг қариндошлари эди.

***

«Боинг»нинг думи уч қават уйдай ўлчамдаги синиғи вайрон бўлган уйнинг орасида бир нимага таяниб қолган. Унинг атрофида очиқ сарғиш рангдаги кийимли одамлар синиқлар орасидан чиқаётган қора тутун билан машғул.

5

Олдинда кордон. Унинг периметри бўйича турган совуқда музлаган журналистлар ва бошқа одамлар, воқеа бўлган жойдан кўзларини узмай қараб туришибди. Синиқларни олиб ташишга ёрдамлашиш таклифи биланкимдир келди. Халок бўлганларнинг ҳам яқинлари кела бошлашди. Бироқ уларга ҳам у томонга ўтишга руҳсат беришмади.

6

Нариги томонда бировнинг бўзлаган йиғиси эшитилди. Катта ёшдаги аёлни икки бола икки томонидан тутиб келишди. Ўғиллари шекилли. Йиғисини тўхтатолмаган аёл милиционерларга ташланиб, уни нариги томонга ўтказиб қўйишини илтимос қилди: «у ерда менинг қариндошларим қолди, мен уларни топишим керак!»

Ўша ерда турганларнинг барчаси, милиционерлар ҳам, нима қилишни билмай шошиб қолишди: бири-бирига қаролмай кўзларини олиб қочишди. Буқадай баҳайбат, бироқ кўзлари ёш боланикидай назоратда турганларнинг бири: «Опа, барчасини топамиз. Сизга у томонга ўтиш мумкин эмас, тушунинг», — деб уни юпатиб, тинчлантиргиси келди.

7

Аёл тинчланмай тез-тез нариги томонга ўтишга ҳаракат қилади. Биров аёлнинг бу ҳолсиз ҳаракатларига қаролмай кўзини олиб қочса, бошқаси аксинча, аёлдан кўзини узмай, бошини чайқайди. Бир маҳалда аёлнинг йиғиси тўхтаб, ерга қулай бошлади. Уни суяб ушлаб қолишди. Бир оздан сўнг чопиб келаётган врачлар кўринди. Бир оздан кейин уни тез ёрдамга солиб олиб кетишди. Одамлар енгиллашгандай бўлди.

***

Қулаган самолётнинг бошқа қолдиқларини топиш учун қуршовда турганларнинг бошқа томонидан чиқайлик дедик. Аэропортнинг деворидан бошлаб, қишлоқни айлана бошладик. Самолётнинг думи саккизинчи билан тўққизинчи кўчаларининг орасида турибди. Биз тўртинчи кўчадан учувчиларнинг кабинасини топдик.

8

Бу ерда одамлар ҳам, милиционерлар ҳам оз экан. Ҳовлилар орқали ўтиб, милиционерларнинг кўзига кўринмай воқеа бўлган жойга етдик. Кўз олдимизда тўлиқ панорама турибди. Фюзеляжнинг катта катта қолдиқларини кўрамиз деган ўйда эдик, унинг ўрнига ҳар жойда сочилиб ётган самолётнинг майда қолдиқларини кўрдик.

9

Бир жойда турбина билан ғилдираклар ётибди, улар шунчалик катта бўлганлиги сабабли ёнидаги уйлар ўйинчоқ уйларга ўхшайди. Багаж бўлаги эса машина капотининг ўлчамидай синиқлар турида турли жойларда сочилиб ётибди. Кўчанинг нариги бошида қанотнинг синиғи бировнинг вайрон бўлган уйида томда илиниб турган гиламга тақалиб турибди.

10

***

Қуршалган ҳудудда омон қолган уйлар ҳам бор. Синган деразаларидан куйиб қорайган буюмларни кўрса бўлади, айримлари ҳали ҳам тутамоқда. Ташқарида уй эшиги олдида уй эгалари туришади. Эндигина ўзларига келиб, 3-4 соат аввал қўшнининг уйи турган жойдаги ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчилар ҳаракатларига мунғайиб кўз ташлашади.

11

«Мен набираларимни мактабга олиб кетаётгандим, бир маҳал кучли товушни эшитдим. Ортимга қараганимда, қоронғида ёнаётган самолёт пайдо бўлди, уйларга урилиб портлади », — деб айтди қишлоқнинг яшовчиси Мария.

12

Атрофимиз охири замон тасвирга олинаётган фильмнинг декорацияларига ўхшайди: тутаб ётган қолдиқлар, уларнинг бир томонида япроқларсиз қорайган дарахтлар бўлса, бошқа томонида сомонли ғиштдан қурилган уйлар, болаларнинг кийимлари илиниб турган дорлар… Буларнинг барчаси қалин туман ичида.

13

«Кучли портлаган товуш чиқди, зилзилага ўхшайди. “Апа, деразалар ёняпти”, — деб қичқирди набирам. Дераза олдига келсам қўшни кўчадаги ўт кўринди », — дейди Дача-Сув қишлоғининг яна бир яшовчиси.

14

Биз қуршовдан чиқдик. Қишлоқ кўчалари билан бордик. Ҳар жойда тўпланиб турган қишлоқ яшовчиларини кўрдик. Фожиа тўғрисида эшитиб, кўрган билганлари билан бўлишишди. Ҳамма жойда эшитганимиз:

— Товба, бир зумда бир оила… уларнинг келини саккиз ойлик ҳомиладор эдими.
— Эшитдингларми, бошини топишибди, танаси йўқ, топилмайди дейди?
— Бизнинг қишлоқни кўчиришар эмиш.

15

Самолётнинг думи ётган жойга қайтиб келдик. Бу ерга қутқарув хизматининг штаби жойлашибди. Тиббий ходимлар билан қутқарувчилар вайрон бўлган ҳудуддан бош-кўзи ёпилган таналарни олиб чиқишди. Ҳалок бўлганларнинг сони тўғрисида маълумотларни тахририятларига юбориб туришди. Ҳар бир тўлиқланган маълумот — юракка санчилган игнадек.

16

Саволларнинг сони тез-тез ортмоқда.

— Вайроналар остида яна қанча одам бўлиши мумкин?
— Нима учун «Манас» туман бўлса ҳам самолёт қўнишига руҳсат берилди?
— Нима учун шу куни тунда президентнинг самолётининг қўнишига рухсат бермай, Томчидаги аэропортга юборишди?
— Учиб-қўниш қисмига шунчалик яқин жойга турар-жойларни қурса бўладими?

17

***

Эрта тонгдан бошлаб тезкор хизматларнинг барча минглаган ходимлари воқеа бўлган жойга келишди. Совуқдан қўллари музлаб қолгунча тиним билмай ишлашди.

18

Шифокорлар устларига очиқ рангдаги халатларни кийиб олган ходимларни яшил рангли катта чодирлар ёнида ва «Боинг» думи ётган уйнинг ҳовлисида учратса бўлади. Улар жабрланганларни қабул қилишмоқда.

19

Бизнинг ёнимиздан юзи қонаган бир киши нари-берига икки-уч марта ўтди. Уй билан чодир орасида айланиб юрди. Чаккасидан пастга оққан қон қотиб қолган эди.

20

Бу забардаст, йўғон бўйинли киши 45 ёшлар атрофида эди. Чимирилиб олиб шок ҳолатида эканлигини билдирмасликка ҳаракат қиларди.

Кечки соат тўртга яқин дала ошхонаси пайдо бўлди. Музлаб қолган милиция ходимлари, қутқарувчилар ва тиббий ходимлар навбат билан енгил овқатланишди. Музлаган қўллари билан тановвул қилаётган нарсаларини базўр ушлашади, қайта ишга шошилишади.

21

Бир соатдан сўнг Бишкекдан шундай воқеа бўлганда жим ўтиролмаганларнинг биринчи гуруҳи келди. Улар ўзлари билан иссиқ овқат, чой, иссиқ кийимларни олиб келишди. Коробкалар, қоплар штабга етказила бошлади.

22

Фожиа лакмус қоғози сингари одамнинг энг яхши сифатларини очиқ кўрсатади. Кўрсатмалар олиш учун штабга шошилган кўнгиллиларнинг охири кўринмайди.

***

Соат 18:30да биринчи вице-премьер министр журналистлар билан учрашди. Олиб борилаётган ишлар, фалокат сабабини аниқлаш жараёни тўғрисида маълумотлар берди. Қидирув-қутқарув ишлари якунларига келганда унинг юзи ўзгарди.

23

Бир айтган сўзини қайта такрорлаб, тутилиб, қурбон бўлганлардан ташқари тўққиз «айрим бўлаклар» топилди деди, «қурбон бўлганларнинг» дея олмади шекилли.

«Вайроналар остидан бир кишини олиб чиқдик. Ўлимдан қутқариб қолишга эришдик, ҳозир улар касалхонада », — деди биринчи вице-премьер.

24

Унинг билдирувидан кейин журналистлар секин тарқай бошлашди. Ишлаётган қутқарувчиларнинг кийимларидаги ёруқ берувчилар қоронғуда ялт-юлт қилиб турди. Шифокорлар тез тикланган икки госпитал орасида югуриб юришди. Милиция қуршовгача назорат қилмоқда.

***

Уйга биз тутун ҳидланиб, кўрган, эшитганларимизни ҳеч қачон унутолмайдиган бўлиб келдик. Радионинг янгиликлар эшиттириши тўлиқ қулаган «Боинг»га бағишланди. Янгиликдан сўнг мунгли эшиттиришлар.

Биз умуман бошқа Бишкекка қайтиб келдик. Ҳамма жойда мотам сезилиб турди: байроқлар туширилган, марказий мандонда одам кўринмайди. Ҳамманинг тилида «Гонконг-Бишкек-Истанбул юк ташувчи самолёти».

Биз бўлаклар, вайроналар орасида 12 соат бўлдик. Бироқ бизнинг ҳамон фожиа бўлганига ишонгимиз келмайди.

Сурат: Тилек Бейшеналиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here