Қирғизистондаги авиахалокат: Жабрланганларга қандай қилиб пул ўтказиш мумкин? (Яшаш ерингиздан қатъий назар)

1491

«Манас» ҳаво майдони яқинидаги авиаҳалокатда жабрланганларга ёрдам бергингиз келадими? Маблағ ўтказишни кимга ишониб топширишни билмаяпсизми? Биз энг қулай ва синалган усулларни бир материалга тўпладик.

«Манас» ҳаво майдонининг яқинида юк ташувчи самолётнинг қулаши фуқаролик ҳамдардликни орттирди.

Фожианинг эртаси жабрланганларга ёрам кўрсатиш билан шуғулланган ташкилотлар буюм йиғишнинг зарурати йўқ эканлигини билдиришди.

Бироқ жабрланганларга пул бир қанча вақтгача керак бўлади.

Маблағ тўплаш бўйича зудлик билан бир неча акция эълон қилинган, бироқ биз «Ёрдам бериш қулай» номли ҳайрия жамғармасига эътиборни қаратамиз, у бу вақтгача йиғилган 1,6 миллион сомдан ортиқ маблағни бўлиштира бошлади (бу суммага фонд ўзи тўплаган ва «Coffee» кофелар билан «Вечерний Бишкек» газетаси таҳририятига йиғилган маблағлар киради).

Фонд етакчиси Динара Аляева Қирғизистонда ҳайрия ишлари билан машҳур (аниқроқ айтганда, у «Биринчи болалар хосписи»га асос солган, бироқ сўнги йиллари кўп ишларни амалга ошириб, масалан, онкологик касалликларга ёрдам бериб келади).

Бу ташкилотга ишонч жуда катта, шу сабабли пулингиз жабрланганларга сўзсиз етишидан гумон қилмасангиз ҳам бўлади.

Қизил ярим ойнинг кўнгиллилари
Қизил ярим ойнинг кўнгиллилари

Қолган акциялар ҳам аҳамиятли, бироқ биз пул тўплаган барча ташкилотларга, маҳкамаларга ва илова қилсак, моддий ёрдамнинг схемаси жуда тартибсиз ва мураккаброқ бўлиб қолади.

Қисқаси, «Ёрдам бериш қулай» жамғармасига қандай пул ўтказса бўлади?

«Элсом»

«Элсом» — бу Қирғизистондаги энг йирик банкларнинг бири бўлган Қирғиз инвестициялик-насия банкига (ҚИНБ) тегишли электрон ҳамён хизмати.

Жабрлаганларга ёрдам кўрсатиш учун «Элсом»-ҳамён рақами: 0556400400

«Элсом»нинг энг катта қулайлиги — сизлар ҳамённи Visa системасидаги банк картасининг ёрдами билан тўлдира оласиз, шу сабабли дунёнинг қайси жойида бўлсангиз ва «Элсом»да ўзингизни ҳисобингиз бор-йўқлиги аҳамиятли эмас.

Шу илова билан кириб, керакли жойларини тўлдиришингиз керак. Шундан сўнг ўз карточкангизнинг маълумотини кўрсатиб қўйишингиз шарт.

Агар Қирғизистонда бўлсангиз ва банк картангиз йўқ бўлса, «Элсом»нинг қопчасини кўплаган тўлов терминаллари орқали, «Элсом» чўнтак иловаси орқали, шунингдек агар ҚИНБнинг мижози бўлсангиз интернет-банкинг орқали тўласангиз бўлади.

Қозоғистонда ҳам «Элсом» қопчасини Qiwi терминаллари орқали тўлдирсангиз бўлади.

GoFundMe

GoFundMe — маблағ тўплаш бўйича энг йирик сайтларнинг бири. Авиаҳалокатдан кейин зудлик билан унда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича камида икки кампания очилган.

Шундан кеийн кампанияларнинг асосчилари ўзаро сўзлашиб, умумий халқ учун уларнинг биринигина қолдириш тўғрисида Динара Аляева билан келишиб олишган.

Бу ерда Қирғизистонда туғилган Жанара Миг деган ном билан ёзиб юрган фойдаланувчи бошлаган  кампанияга илова турибди. Бу фонд орқали йиғилган маблағларнинг барчаси Аляевага ва «ЁРДАМ БЕРИШ ҚУЛАЙ» жамғармасига ўтказилади.

Бу акциянинг мақсади —  10 минг доллар йиғиш, бироқ албатта, бундан кейин ҳам давом эттирса бўлади.

Банк картангиз бўлса бу хизматдан фойдаланиш жуда қулай. «Элсом»дан фарқланиб, сизлар Visa карточкасидан эмас Mastercard орқали ҳам ўтказсангиз бўлади.

Банк орқали ўтказиш

Агар пулни аввалгидай банк орқали ўтказиш сизлар учун қулай бўлса, қуйидаги реквизитларни кўрсатишингиз керак:

Қабул қилиш:  «Ёрдам берган қулай» жамоат жамғармаси / Helping Is Easy PF

Қабул қилишнинг ҳисоби:

Қирғиз сомлари (KGS): 1180000084603913

Долларлар (USD): 1180000084604014

Евро (EUR): 1180000084604115

Россия рубллари (RUB): 1180000084604216

Қабул қилувчининг банки: Demir Kyrgyz International Bank (Bishkek, Kyrgyzstan)

Қабул қилувчи банкининг манзили: 245, Chui Ave., Bishkek, Kyrgyzstan

Қирғизистон, г. Бишкек, пр. Чуй 245

SWIFT: DEMIKG22

БИК: 118005

Пул кейин нима бўлади?

«Ёрдам берган қулай» Миллий Қизил ярим ой жамияти билан маслаҳатлашиб, ёрдамга мухтож одамларнинг ҳисобларига пул ўтказишни режалаштирмоқда.

Самолёт қулагандан кейин вайрон бўлган уйлар.

027A0490

Яна бир бор барча аҳамиятли иловалар:

  • «Элсом»даги ҳисоб рақам: 0556400400;
  • Банк картасидан «Элсом»га ўтказиш учун манзил;
  • Gofundmeдаги фонд

Муаллиф: Иван Янушкевич

Сурат: Тилек Бейшенали уулу, Метин Джумагулов.