Дача-Сув қишлоғига самолётнинг қулашида 38 одам қурбон бўлиб, яна 16 киши турли жароҳатлар олишди. 17-январь ўлка учун мотам куни бўлди, бироқ бу фожиа катта-кичикка қарамай барча қирғизистонликларни бирлаштирди - бири бошпанасиз қолган оилаларга иссиқ кийим кечак билан озиқ-овқат йиға бошласа, бошқалари ўликхона ёнидаги яқинларини йўқотганларнинг қариндошларига иссиқ чой олиб келишса, яна бирлари руҳий ёрдам беришга ҳаракат қилишди.

***

Kloop.kgнинг мухбири Александра Титованинг баёнини тақдим қиламиз.

Ўлка ҳукумати Дача-Сув қишлоғидаги авиаҳалокатда қурбон бўлган 38 одам билан видолашишни расмий турда уюштирмасликка қарор қилди. Ўликхонадан жасадларни олмаганлар ҳам кўп бўлмоқда.

Ўликхона ёнида ўрнатилган оқ чодир биринчи навбатда одам эътиборини тортади. Уни Қизил ярим ойнинг кўнгиллилари самолёт қулаган куни олиб келишган. Яқинларининг жасадларини танигани келган қариндошлари учун совуқда исиниб, кутишдан чарчаганларга оз бўлса ҳам дам олишга имкони бор жой бўлди.

Кўнгиллилар билан бефарқ бўлмаганлар уларга иссиқ чойини, озиқ-овқатларни тарқатишмоқда.

Қизил ярим ойнинг кўнгиллилари
Қизил ярим ойнинг кўнгиллилари

“Яқинларини йўқотиб, қайғуга ботганлар овқат ҳақида ўйлшмаса ҳам керак […] ― жасадни таниб-билиш камлик қилиб уни олиб ҳам кетиш керак, шунинг учун қариндошлари сабрли, тоқатли бўлишга ҳаракат қилишмоқда”, — дейишди кўнгиллилар, таомлар солинган буюмларини қолдиришаётиб.

Шафқатлилик ва кўнгиллиларнинг малла, қизил махсус нимчалари бу ерда ҳукм сурган вазиятни бир оз бўлса ҳам илитиб туради.

Яқин ҳудудда яшаган аёлнинг бири 16-январь кунги тундан бери морг ёнида турганларга дори-дармон олиб келибди. Уйига қайтгунча исиниб олсин деб кўнгиллилар нафақадаги онани одеялга ўраб қўйишди. Ўликхонани олдида шамол бошқача совуқ туюлади.

“Яқинларини йўқотганларга бизнинг жамият маънави ёрдам кўрсатмоқда. Биз воқеа бўлган жойда ҳам бўлдик, ҳозир ёрдам беряпмиз, биз четда туролмаймиз — виждонимиз бунга йўл қўймайди. Бу фожиа бошқа жойда бўлди деб бўлмайди, у бизда ҳам бўлиши мумкин”, — дейди кўнгилли Толукан Абдрахманова.

Кўпчилиги ҳалок бўлган яқинларини тонг отгунча таниб, жасадларини тунда олиб кетишмоқда. Бироқ таниб-аниқлаш ишлари 17-январь куни ҳам давом этди. Бу ердаги тўполон, шовқин-чангдан ҳеч нарса сезилмайди, журналистлар эса тинчиб, бинонинг кириш қисмида тинчгина туришди.

Бироқ оқ халатли суд-тиббий мутахассисларни кўрган мухбирлар бўлим раҳбари Эрмек Максутов кириб кетган хонага боришди. Мутахассис иши кўп эканлигини айтганда журналистларнинг энг ғайратлиси ҳам интервью олишга ботинолмади.

“Барча маълумотлар соғлиқни сақлаш министрлиги орқали”, — деб суд-тиббий мутахассисларнинг хонасига кииб кетди у.

Бу хонага таниб-билувчилардан кейин тегишли маълумотнома олгиси келганларнинг узун навбати тизилган эди. Теридан катта бош кийим кийган, юзлари шамолга буришган киши қайин отасининг жасадини олиб кетгани келганини айтди.

Миктибек Металиев ўзи қўшни қишлоқда яшайди, бироқ фожиа тўғрисида эшитганда қайин отасинингдафн маросини ўткашни ўз зиммасига олган.

“Ҳалок бўлганларни ва жабрланганларни турли жойга ва турли касалхоналарга бўлиштириб қўйишибди, шу сабабли тун бўйи изладим. Ҳозир эса жасадни таниб, уни бу ерда эртароқ олиб кетмоқчиман”, — деди у.

Шу орада ер тўладаги йўлакдан овоз чиқди. Аниқроқ айтганда бу энг яқинини йўқотган одамнинг ҳайқириғи эди, шу сабабли бор овозда қичқирмоқда. Уч дақиқа ўтиб, ФҲМнинг қутқарувчилари бўзлаб йиғлаётган кишини икки томонидан ушлаб олиб чиқишди. У ҳушини йўқотиб қўйган экан.

Икки қизидан айрилган ота
Икки қизидан айрилган ота

Навбатда турган аёлларнинг бири бу киши икки қизининг жасадини топганини айтди. Шу сабабли йиғлагани кўп вақтгача эшитилиб турди.

Ташқарида бу кишига руҳий ёрдам кўрсатилувчи чодирга олиб кетишди. Қутқарувчилар унга журналистларни яқинлаштирмасликка харакат қилишди: қайғудаги одам билан жуда ҳушёр бўлиш керак.

Бироқ қутқарувчиларнинг юзларидан улар бундай қайғунинг кўпини кўргани сезилиб турди. Улар отанинг қизларини кўргандаги қайғусинигина олиб чиқмасдан, унга ўзига келгунча ҳам ёрдам беришди, сабаби қизларини жасадини ҳам олиб кетиши керак, дафн ҳам қилиш керак.

Кўрганимдан кейин бу ердан эртароқ кетгим келди. Дарвозани ёнида қариндошлари тўпланиб, ФҲМ ходимларидан ҳам, журналистлардан ҳам олисроқ туришибди.

Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари
Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари

Улар мотам либосида бўлмаса ҳам, юриб-туришидан яқинларини йўқотганлиги сезилиб турди. Деярли аллеянинг охирида дарахтлар олдида туриб, бошқа бинога киришдан ҳам хавфсираб туришади, аёллари кўзларидаги ёшларини артишади.

Фотоаппаратли одамларни кўрган аёлларнинг бири дарров сўзлашгиси келмаслигини айтди:

“Бироз тушунсангиз бўлади […] Уялсанглар бўларди, биз ўзимиз ҳозир келиб, қайғуриб турсак, сизлар бизни ўзингизни саволингиз билан қийнаяпсизлар”, — деди у.

Журналистлар, ФҲМ, милиция ходимлари, шифокорлар бир-бирлари билан алмашиб туришди. Биргина қариндошлари кета олишмади, ҳалок бўлган яқинларининг жасадларини кутишди. Улар билан охиригача кўнгиллилар бўлишди.

Тома-тома кўл бўлар

Фожиа тўғрисидаги хабардан кейин зудлик билан Бишкекда гуманитар ёрдам йиғадиган пунктлар очила бошлади.

Биринчилардан бўлиб бундай пункт «Биринчи болалар хосписи» фондида очилди. Бу ташкилот икки йилдан бери саратон касаллиги билан оғриган болаларга ёрдам бериб келади.

2016-йили кузда Бишкек ҳукумати хосписга аввалги тубдиспансернинг икки қават биносини ажратиб берган. Бинони таъмирлашган бироқ болаларни ҳозирча бу ерга кўчиришмаган. Ҳозирда мазкур иморатда ҳозирча гуманитар ёрдамгина йиғиб, уларни бемор болалари бор оилаларга беришади.

Самолёт ҳалокатга учрагандан сўнг 16-январда хосписнинг ходимлари ва кўнгиллилари фалокатда жабрланган оилаларга ҳам ёрдам йиға бошлашди.

Эрта тонгда ёрдам бергиси келганлар йиғила бошлашди — ташқарида беш одам коробкаларни ташишди, 2-3 аёл кириш йўлакда туришди. Бефарқ бўлмаганлар йиғилган ёрдамларни минивэндан туширишга ёрдам беришди.

Теразадан қарасам биринчи қаватдаги катта хона коробкаларга тўлиб қолибди. Ўнга яқин одам олиб келинган буюмларни ажратиб, бўлиштиришди.

«Биринчи болалар хосписи»да кўнгиллилар қадоқлашди.
«Биринчи болалар хосписи»да кўнгиллилар қадоқлашди.

17-январда тушгача бир неча хона коробкалар билан тўлди. Бири иссиқ кийимларини, бошқаси эса озиқ-овқатларини олиб келган одамларнинг қадам тугамади. Хонанинг бирида озиқ-овқатлар бўлса, бирида кийимлар, ёғ ва ун маҳсулотлари бор. Яна бир хонада эса одеяллар, устки кийимлар.

Кўнгиллилар тиним билмай юришди, барчаси иш билан банд, бири кийимларни ташийди, иккинчиси бўлиштиради, учинчиси қоплайди. Қизиғи ҳеч қандай шовқин йўқ, ҳаммаси бир-бирини нима иш қилишини билгандай, бир организмдай ишлашмоқда.

«Биринчи болалар хосписи»да кўнгиллилар гуманитар ёрдам қабул қилишмоқда.
«Биринчи болалар хосписи»да кўнгиллилар гуманитар ёрдам қабул қилишмоқда.

Талаба Айбегим Самсалиева ёрдамни олиб келиб, бу ердагиларга ёрдамлашиб қолиб кетди.

Жабрланганларга ёрдам мақсадида иссиқ-кийим кечак олиб келиб хосписдаги кўнгиллиларга аралашиб қолиб кетишини ўйламаган эди.

Воқеа тўғрисидаги хабарни эшитгандан сўнг жим туролмади. Юраги оғриб, қўлидан келган ёрдамни бергиси келди.

Хосписда эса иш қизғин, коробкаларни олиб келишди, унга озиқ-овқатлар билан буюмлар солишди. Яна ўнга яқин одам қопларни олиб келишди. Унда ўйинчоқлар бор экан.

Бурул куёви билан иссиқ одеяллар билан кийим-кечаклар олиб келди:

— Балки яна бирор нималар керакдир, энг зарури нима? Болалар, яна нима керак?

— Барчаси.

— Унда, биз ҳозир яна олиб келамиз.

Гуманитар ёрдам олиб келганлар
Гуманитар ёрдам олиб келганлар

Бурул бу воқеа унинг оиласини ҳам хавотирга солганини, кўп одамлар каби у ҳам жабрланганларнинг оиласига имкони борича ёрдам бергиси келганини айтди.

Хосписда гуманитар ёрдамни кечгача йиғишди, бироқ уни жабрланганларга етказа олишмади. Қулаган самолёт ер билан яксон қилган қишлоқ яшовчилиларининг кўпи бошқа жойларга чиқиб кетишибди. Уйларининг қолдиқлари орасига чодирларни тикиб беришибди, бироқ уларнинг кўпчилиги қариндошлариникида.

“Гуманитар ёрдамни кимга етказишни ҳозирча билмаймиз, шу сабабли давлат органлари жабрланганларнинг рўйхатини тузганда уларни тарқатиб берадиган бўлди. Биринчи навбатда, сўзсиз болалар бўлади”, — дейди хоспис етакчиси Динара Аляева.

Тадбиркорлар ҳам инсонпарварлик ёрдамини йиғишга киришишди. Coffee кофейнялар тармоғининг кўнгиллилари бир неча минивэнга сиғадиган иссиқ кийим-кечаклар билан озиқ-овқат йиғиб, Дача-Сув қишлоғига юборишди. Бироқ у ерда яшовчилар оз бўлганлиги сабабли гуманитар ёрдамни қўшни қишлоқларга ҳам олиб боришди. Жабрланганлар у ердаги қариндошлариникида вақтинча яшашмоқда.

Хосписдаги каби кафеда ҳам хоналарда инсонпарварлик ёрдами солинган қоплар билан коробкалар йиғилиб турибди. 10 дақиқа оралиғида уч киши келди — иккиси пул ташлаб кетишди, учинчиси кийим-кечак олиб келибди.

Coffee кофейняси, бу ерда ҳам гуманитар ёрдам йиғишган.
Coffee кофейняси, бу ерда ҳам гуманитар ёрдам йиғишган.

Кофейня маъмури Альфия Бабашалина гуманитар ёрдам йиғиш пункти кўп йилдан бери ишлаб келаётганини айтди. У ва барист Максим ёрдам олиб келганларнинг исмлари ёзилган қалин дафтарни кўрсатди.

Уч йилдан бери тўлдирилаётган дафтарнинг сўнги беш саҳифаси «Боинг» авиаҳалокатидан кейин тез тўлиб қолган. Янгисини очишга тўғри келди. Бишкекда бошқанинг қайғусига бефарқ бўлмаганлар кўп эканлигини яхши билишади.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here