Саратовдаги автохалокатдан тўрт қирғизистонлик вафот этди. Нималар маълум?

705

Саратовда минивен билан юк ташувчи автомашина тўқнашиши сабабли етти киши ҳалок бўлди. Уларнинг орасида Ўзбекистонни икки фуқароси, Тожикистонни бир фуқароси ва Қирғизистоннинг тўрт фуқароси бор.
Автоҳалокат Россиянинг Саратов вилоятининг Нижний Новгород — Саратов трассасининг 550-чақиримида бўлган. Якшанбага ўтар кечаси 15-январда минивен билан юк ташувчи автомашинанинг тўқнашуви сабабли етти киши қурбон бўлган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги хабар қилди.
РИА «Новости» маълумот агентлигининг хабарига кўра «Вольво» юк ташувчи автомашинасининг ҳайдовчиси машинани бошқаролмай қолиб, қарама-қарши томонга чиқиб, бу ерда «Тойота» русумидаги минивен билан тўқнашган. Икки автомашина ҳам ариққа тушиб кетган.
Россия ИИМининг матбуот хизматининг билдирувига кўра, юк ташувчи автомашинанинг 32 ёшдаги ҳайдовчиси қўлга олинди.
«Тиббий текширувлар натижасида “Вольво” автомашинасининг ҳайдовчисида мастлик аломатлари сезилмаган. Текширув ишлари давом этмоқда», — деб айтилади билдирувда.
Саратов прокуратураси жиноий иш қўзғади

ИИМнинг Петров районидаги ҳудудий бўлими воқеа бўйича жиноий иш қўзғади. Саратов вилоятининг прокуратураси уни назоратга олди.
Саратов вилоятининг Петров райони раҳбари Денис Фадеев РИА «Новости» агентлигига тахмин бўйича юк ташувчи автомашинанинг ҳайдовчиси ухлаб қолган бўлиши мумкин деб билдирди.
Ижтимоий тармоқда шу куни тунда бўлган воқеанинг жойда тасвирга олинган видео чиқди.

Видеода қутқарувчилар пачоқланган автомашиналардан жасадларни олиб чиқаётгани кўрсатилган.

https://www.youtube.com/watch?v=eJIZMDB4uCU

Қурбон бўлганлар қирғизистонликлар
Россия ОАВларининг маълумоти бўйича жами халок бўлган қирғизистонликлар беш киши бўлган. Бироқ Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги тўрт қирғизистонликни номини билдирган.
Алмазбек Анашев , 01.10.1974-йили туғилган, Қирғизистонда яшаган жойи: Ўш вилояти Ўзган районининг Красный Маяк қишлоғи;

Долатбек Боронов , 15.11.1985-йили туғилган, Қирғизистонда яшаган жойи:

Жалолобод вилоятининг Сузоқ районининг Комсомол қишлоғи;

Жазгул Касимова , 28.12.1983-йили туғилган, Қирғизистонда яшаган жойи номаълум. Россияда рўйхатдан ўтган манзили: Москва ш., Вторая Рощинская кўч., уй 4;
Айдарбек Молдошев, 30.04.1970-йили туғилган («Тойота» автомашинанинг ҳайдовчиси), Қирғизистонда яшаган жойи: Жалолобод вилоятининг Бозор-қўрғон райони Жани-Акман қишлоғи.

Қурбон бўлганларнинг жасади Петров район касалхонасининг ўликхонасида.
Воқеа бўлган жойга Россиянинг Миграция бўйича давлат хизматининг вакиллари ва Саратов вилоятидаги қирғиз диаспорасининг вакиллари жўнаб кетишди.

Муаллиф: Александра Титова