Россия: Муҳожирларнинг оиласи тиббий ёрдам олиш имкониятидан ажратилиши мумкин

645

Россияда иқтисодий инқироз сабабли соғлиқни сақлаш министрлиги (ССМ) ҳарбий ходимларнинг, ишсизларни ва ЕОИИга кирган ўлкадаги муҳожирлар оилаларини мажбурий тиббий суғуртадан ажратиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Дмитрий Костенников 2016 йилнинг октябрида россиянинг меҳнат, молия, ташқи ишлар министрликларига ва бошқа маҳкамаларга хат йўллаб, бир неча категорияга кирган фуқароларни мажбурий тиббий суғуртадан чиқариш билан мурожаат қилган.

Уларнинг ичида ЕОИИдан келган муҳожирларнинг болалари ва аёллари бор. Муҳожирлар 2017-йилнинг 1-январидан бошлаб мажбурий тиббий суғурта олиши керак бўлишига қарамай, уларнинг оила аъзолари бепул тиббий ёрдам олиш имконидан ажраб қолиши мумкин.

Шу билан бирга, ЕОИИ билан бўлган шартномада ёзилишича, тиббий ёрдам олишга муҳожирлар каби уларнинг оила аъзоларининг ҳам хуқиқи бор.

ССМнинг билдиришича, МТС биргина «меҳнат шартномасининг асосида ишлаган ЕОИИга кирган ўлкаларнинг фуқароларига» тегишли ва ЕОИИ давлатларидан келган муҳожирларнинг оила аъзоларини ва бошқа ўлкалардан келган муҳожирларни суғурталаш тизимидан чиқаришни таклиф қилади.

Меҳнат министрлиги ЕОИИдан келиб фуқаровий-ҳуқуқий келишув билан ишлаган муҳожирларни системада қолдиришни таклиф қилмоқда, сабаби уларнинг маошларидан солиқлар олинмоқда.

Бироқ шу билан бирга меҳнат министрлиги муҳожирларнинг оилалари МТСдан чиқаришга қарши фикр билдиришмаган.

Тиббий суғуртадан яна кимлар фойдалана олмайди?

Муҳожирларнинг оилаларидан ташқари суғурта системасидан ишсиз юрган россияликлар ҳам чиқарилиши мумкин. Тахминан 85 минг россиялик ишсиз деб ҳисобланади. Уларнинг орасида нафақахўрлар ва ногиронлар ҳам бор.

Ҳозирда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, маълум бир сабабсиз ишсиз юрганлар тиббий инфраструктурадан фойдалангани учун солиқ тўлаши керак бўлади.

МТС системасига кўра, ишлаётганлар ўз маошидан взнос тўлашади. Ишсизлар учун уларнинг ҳудуди взнос тўлайди.

2016 йили таҳминан ўн ҳудуд «ишсиз аҳолиси учун взнос тўлашда доимий қийинчиликларга дуч келган». Улар қайси ҳудудлар эканлигини ССМ аниқламаган.

МТС системаси шундай маҳкамадан эмас, оддий поликлиникадан фойдаланган ҳарбий ходимларни ҳам чиқариш таклиф қилинмоқда. Оддий поликлиникага қайтарилган ҳарбий ходимларга жарима солиш таклиф қилинмоқда.

Россия фуқароларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича давлат кафолат дастури 2011-йилдан бошлаб ишлай бошлаган. Унга кўра, россияликларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади ва тарқалган касалликларни поликлиникада ёки уйда даволаш қаралган.

Янги йилнинг 1-январидан бошлаб, ЕОИИ шартномаси бўйича суғуртадан муҳожирлар ва уларнинг оила аъзолари фойдалана бошлаши керак эди.

Муаллиф: Александра Титова