Жалолобод: Фаоллар Асқаровни озод қилишга қарши чиқишди

682

Жалолободда «Санпа шаҳидлари» бирлашмасининг вакиллари норозилик намойишини ўтказиб, ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан махрум қилиш ҳукмини ўз кучида қолишини талаб қилишди. Ҳукуматга уни қамоқдан бўшатишни маслаҳат берган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қароридан кейин суд унинг ишини қайта кўрмоқда.

Жалолободда «Санпа шаҳидлари» бирлашмасининг 10га яқин аъзоси норозилик намойишини ўтказишди, сабаби улар Асқаров оқланиб, қамоқдан озод бўлиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.

«Биз амалда бутун халқнинг талабини айтмоқдамиз. Биз шу фикрни айтиш учун атайин йиғилдик. Агар Асқаров қонун бўйича жазосини олмаса, бошқалар ҳам унинг июнь воқеасида қилган ишларини қилаверса, жазоланмас эканман деб ўйлашади. У оқланса ўлкада тинчлик бўлмайди», — деди фаол Кенеш Калбаев.

Бирлашма аъзоларининг фикрича, Қирғизистон олий суди ҳуқуқ ҳимоячисини умрбод озодликдан махрум қилиш қарорини кучида қолдириши керак, сабаби бу адолатли.

Яқинда «Журналистларни ҳимоя қилиш комитети» халқаро ташкилоти жаҳон банкининг директорига хат ёзиб, Асқаров озод бўлгунча Қирғизистондаги лойиҳаларни молиялашни тўхтатишни илтимос қилган. Ташкилот фикрича, Қирғизистон халқро мажбуриятларини ва Асқаровнинг ҳуқуқини бузмоқда, сабаби у ҳамон қамоқда ўтирибди.

Азимжон Асқаров — ўзбек миллатидаги ҳуқуқ ҳимоячиси, Қирғизистон жанубида миллатлар аро можаро бошлангунга қадар ишлаб келган. Асқаров милициядаги қийноқлар тўғрисида ҳам мақолалар ёзган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2010-йилнинг 15-июнида қўлга олинган. Бозор-Қўрғон суди Аскаровга «тартибсизликни уюштириш», «миллатлар аро низо чиқариш» ва «қотилликда иштирок этиш» моддалари бўйича айбларни қўйган. Суд уни 2010-йилнинг охирида умрбод озодликдан махрум қилишга ҳукм қилиб, бироқ Асқаров ўз айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.

Қирғизистон ҳукуматига ҳуқуқ ҳимоячисини қамоқдан бўшатиш бўйича маслаҳат берган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қароридан кейин қирғиз суди Асқаровнинг ишини қайта текшира бошлади. Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан чиқариладиган ҳукм 17-январда эшиттирилади.

Муаллиф: Анна Капушенко

Сурат: «Турмуш»