Аёлни унинг боласини кўз олдида мажбурлаган такси ҳайдовчисига нисбатан чиқарилган ҳукм вилоят судида қайта кўриб чиқиладиган бўлди. Аввал фаоллар тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиш — бундай жиноят учун жуда енгил жазо деб ҳисоблаб интернетда овоз тўплашган.

Иссиқ-кўл вилоятининг Тон районининг прокуратурасидагилар Kloop.kgнинг мухбирига ҳукмга қарши ариза берилганини ва иш қайта қаралиши учун зарур ҳужжатлар тайёрлашаётганини айтишди.

Аёлни унинг 5 ёшли боласининг кўз олдида мажбурлаганнинг ҳукми 7-январда эшиттирилган. Тон район суди давлат айбловчиси сўрагандай 20 йилга озодликдан махрум қилишнинг ўрнига уни тўрт йилга қамоққа ҳукм чиқарган.

Суд ҳукмини жуда енгил деб ҳисоблаган фаоллар Тон район судининг судьясининг қарорини қайта кўриб чиқиб, унга нисбатан текширув уюштириш учун интернетда овоз тўплашган. Айни дамда мурожаатга 1000дан ортиқ киши имзо қўйди.

Июлнинг охирида аёл беш ёшли боласи билан Иссиқ-кўл вилоятининг Балиқчи шаҳридан Бишкекка қайтиб келаётганда такси ҳайдовчиси уни йўлда боласининг кўз олдида мажбурлаган.

«У мени кийимларимни ечиб, мени мажбурлашни бошлади. Мени беш ёшли фарзандим бу вақтда автомашина ичида бақирган. Шундан кейин у болани автомашина ичидан улоқтириб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилсам, мени ўлдиришини айтиб кетиб қолди», — деб айтиб берган эди бу аёли.

Унда ички ишлар министри Кашкар Жунушалиев ишни ўз назоратига олган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат иллюстратив турда

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ