Халқаро футбол федерацияси футбол биринчилигида иштирок этувчи ўлкалар кўпайганини расмий түрда эълон қилди. Энди жаҳон чемпионатига 32 терма жамоанинг ўрнига 48и қатнаша олади.

Мундиални 48 терма жамоагача кенгайтириш имкониятини узоқ вақт давомида футбол экспертлари ва амалдорлари мухокама қилиб келишган. ФИФА кенгашининг аввалги йиғинида жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўлкаларни кўпайтириш тўғрисидаги қарорни кенгашнинг барча аъзолари бир овоздан қабул қилишди.

2026-йилнинг жаҳон чемпионатида биринчи марта 48 терма жамоа иштирок этади. Мундиални ва янги форматни ким қабул қилиши ҳозирча номаълум. 2026-йилдаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳозир Ҳиндистон, Хитой, Боливия, Эквадор, Перу ва Парагвай беллашмоқда.

Квоталар қуйидагича бўлинади: Европа — 16, Осиё — 8.5, Африка — 9.5, Жанубий ва Шимолий Америка — 6.5дан, Океания — бир квота.

Янги форматга кўра, терма жамоалар ҳар бирида уч дамоа бўлган 16 гуруҳга бўлинади. Плей-оффга ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ўтади. Шундай қилиб, ўйинлар 64дан 80гача кўпаяди.

Авваллари бундай кенгайтиришни ФИФАнинг президенти Жанни Инфантино, шунингдек, кўплаган миллий федерациялар, мураббийлар ва футбол экспертлари қўллашган. Иштирок этувчи ўлкалар сонини кўпайтириш халқаро футбол федерациясига қўшимча даромад олиб келади деган тахминлар бор.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Фото: BBC

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here