АҚШ ҳукумати БМТнинг собиқ бош котибининг акаси билан унинг жияни порахўрлик бўйича айблади. Прокуратуранинг билдирувига кўра улар давлат амалдорлари давлат маблағи эвазига қурилиш комплексини сотиб олиш учун унга пора бермоқчи бўлишган.

Яқин шарқ давлатларидан бирининг амалдорига пора бергани учун Пан Ги Муннинг туғишган акаси билан жияни айбланмоқда.

Америка прокуратураси улар Вьетнамда давлат маблағига биноларни сотиб олишга амалдорни кўндиришга келган деб билдирмоқда.

Собиқ бош котибнинг қариндоши менеджер бўлиб ишлаган «Keangnam Enterprises» компанияси катта қарз сабабли Вьетнамдаги «Landmark 72» комплексини сотиб юбормоқчи бўлган.

Пан Ги Муннинг жияни ва Нью-Йоркдаги кўчмас мулк бўйича агент Чу Хён Пан, Пан Ги Сан билан бирга амалдорга биноларни сотишдан 800 миллион доллар даромад топмоқчи бўлишган.

Прокуратуранинг билдирувига кўра, ўз мақсадига етиш учун улар оиласининг таъсиридан фойдаланишга мажбур бўлиб, ўша амалдорга 2,5 миллион доллар пора бермоқчи бўлишган.

Бироқ улар порани ўзлари эмас, блоггер Малкольм Харрис орқали беришган, у эса ўзини уларнинг ишончли одами қатори кўрсатган. Амалда эса у ўзига берилган 500 минг долларга Бруклинда пентхаус ёллаб мазкур ишни битирмаган.

АҚШ прокуратураси собиқ бош котибнинг жияни Чу Хён Пан судда ўз айбини тан олмай, кейинчалик 250000 долларлик гаров билан эркинликка чиққанини билдиради. Пан Ги Муннинг акаси қўлга олинмаган.

Пан Ги Мун 2007-йилнинг 2016-йилигача БМТнинг бош котиби лавозимида ишлаган. 1-январдан бошлаб унинг ўрнига Португалиянинг собиқ премьер-министри Антониу Гутерриш тайинланди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ