Махсус хизматлар Атамбаевни «Фэйсбук»да танқид қилганларни текширмоқда

837

Милий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан «салбий маънодаги эълонларни» чиқарган «Фейсбук»нинг 45 фойдаланувчисини топди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) раисининг ўринбосари Болот Суйумбаев депутат Ирина Карамушкинанинг Атамбаев тўғрисида салбий фикр айтган «Фейсбук»нинг фойдаланувчилврини топиш бўйича саволига жавоб берди.

Унда махсус хизматлар «давлат раҳбарига нисбатан салбий маънодаги фикрларни вақти-вақти билан эълон қилган» «Фейсбук»нинг 45 фойдаланувчисини топишгани айтилади. 45 фойдаланувчининг 10 нафари қаерда эканлиги аниқланган, қолган 35 нафарига нисбатан «тегишли ишлар» олиб борилмоқда.

«[10 фойдаланувчининг манзили] Беларусия Республикасида, Туркияда, АҚШда, Қозоғистон Республикасида, Россияда, Жанубий Кореяда топилган. Шу сабабли уларга нисбатан бирор чора кўриш мумкин эмас», — деб айтилади саволга берилган жавобда.

15894724_1365435250185593_5808200157936305653_n

«Азаттык» радиосининг мухбири МХДҚнинг Жалолобод бўлими сўроққа 11 кишини чақириб, Атамбаевга нисбатан танқидий фикр учун уларга огоҳлантириш берганини билдирди.

«Огоҳлантиришлар Сузоқ районининг тўрт яшовчисига, Бозорқўрғон районининг беш фуқаросига, Ахси районидан икки фуқарога берилди. Бу фуқароларнинг айтишича, ундан кейин улар ижтимоий тармоқларда ҳеч нарса ёзишмаяпти», — деб ёзади «Азаттык».

МХДҚнинг матбуот хизмати бу бўйича унинг етакчиси Рахат Сулайманов изоҳ бера олишини айтди. Мақола эълон қилинаётган вақтда Сулаймановдан изоҳ олишни имкони бўлмади.

«Террорчилик билан курашиш натижалироқ бўлар эди»

Адвокат Искен Афиджанов махсус хизматлар террорчилик билан курашса натижаси кўпроқ бўларди деб ҳисоблайди.

«Балки махсус хизматларнинг кучини ва имкониятини фарқли фикрли кишиларни излашга эмас, террорчилик билан курашга сарфланса тўғри бўлар эдими?» — деб савол берди у.

Карамушкина ўзи изоҳ бераётиб Атамбаевга айтилган камситишларни тўхтатиш — махсус хизматларнинг иши эканлигини билдирди.

«Ҳеч ким ҳукуматни ҳам, ҳокимиятни ҳам, президент аппаратининг ишини ҳам танқид қилишни таъқиқламаган. Бизда президентни судга ҳам беришади (қўшни ўлкаларда мна шундай қилиб кўринг-чи!), бироқ камситиб, шаънига доғ туширса, бизни давлат хавфсизлик органлари тушунтириш ишларини олиб бориб, унга нуқта қўйиши керак», — деб ҳисоблайди у.

http://

Бу махсус хизматлар президентга айтилган танқидий фикрлар сабабли одамларни сўроқ қилиб, текширган биринчи ҳолат эмас.

2016-йилнинг декабрида Иссиқ-кўл вилоятининг яшовчиси МХДҚда Атамбаевга нисбатан сатира сабабли сўроқ қилинган. Ўша йилнинг октябрида Карамушкина МХДҚни ижтимоий тармоқлар орқали президентга нисбатан айтилган танқидий фикрларни кузатишга ундаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова