Қозоғистонда кўп қаватли уйнинг қулаши оқибатида тўққиз киши халок бўлди

833

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятининг Шахан қишлоғида кўп қаватли уй қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қиши қурбон бўлиб, уларнинг уч нафари эркак, учи аёл ва яна уч нафари болалар.

Қозоғистоннинг «Tengrinews.kz» маълумот агентлиги билдиришича, бу воқеа Қарағада вилоятининг Шахтинск ҳудудидаги Шахан қишлоғида 1-январь куни тунда бўлган.

Ҳозирги вақтда қутқарувчилар вайроналар остидан тўрт кишини олиб чиқишган, уларнинг иккиси болалар эканлигини билдиришди. Вайроналарни тозалаб, жабрланганларни қидириш давом этмоқда.

Қидирув ишларига 280 киши жалб қилинган. Тозалаш ишларига қутқарувчилар, полиция ходимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, тиббий тез ёрдам, миллий гвардиянинг оғир инженер техникаси ва хусусий тадбиркорлар иштирок этмоқда. Уйнинг қулашига иситиш қозонини ёрилиши сабаб бўлган. Бу маълумотни шаҳарда очилган махсус телефон рақамидан тасдиқлашди.

«8:15да қутқарувчилар вайроналар остидан 32 ёшдаги бир кишини олиб чиқшди. Ҳозирда у тирик, зарар тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — деб билдирди матбуот мухбирига Қозоғистон ИИМининг фавқулотда ҳолатлар бўйича қўмитасининг вакили Руслан Иманкулов.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Tengrinews