Қирғизистонлик қўшиқчи Кайрат Примбердиев Россиядаги «Голос» мусиқа лойиҳасининг финалига чиқиб, 3-ўринни олди. Лойиҳанинг 5-мавсумининг ғолиби финалга чиққан ягона қиз Дарья Антонюк бўлди.

Овоз беришнинг натижалари бўйича «Голос» мусиқий лойиҳасининг ғолиби финалга чиққан ягона қиз Дарья Антонюк бўлди. Александр Панайотов 2-ўринни олса, қирғизистонлик қўшиқчи Қайрат Примбердиев 3-ўринга эга бўлди. Сардор Милано 4-бўлди.

Қизиғи шундаки, ғолиб бўлган Дарья Антонюктан бошқа барча финалистларнинг бу вақтгача мусиқий реалити-шоуга иштирок этиш учун тажрибаси бўлган.

Машҳурликка эришган украиналик қўшиқчи Александр Панайотов «Халқ артисти» реалити-шоусида 2003-йили иштирок этган.

Ўзбекистонлик Сардор Милано (ёки Сардор Ишмухамедов) 2015-йилдаги «Асосий саҳна» мусиқий лойиҳасининг ғолиби. Бу танловда Кайрат Примбердиев ҳам иштирок этиб, Сардор билан бирга учта энг энг яхши қўшиқчининг қаторига кирган.

«Голос»нинг финалида ҳар бир иштирокчи икки қўшиқни ўзи ижро этиб, бир қўшиқни маслаҳатчиси билан бирга куйлаган. Барча қўшиқлар ижрочиларнинг ҳар томонлама маҳоратини кўрсатадиган ижод маҳсули бўлган. Шоунинг ғолиби томошабинларнинг овози билан аниқланган.

Бундан ташқари, финалчилар биргаликда икки қўшиқни ижро этишган.

«Ҳаёт» қўшиғи Россиядаги сўнги бўлган фожиали воқеа сабабли ижро этилган. У бастакор Александр Матвиенко томонидан ҳайрия концерти учун ёзилган. Бу қўшиқни аввал лойиҳадан четлатилган иштирокчилар ва маслаҳатчилар биргаликда ижро этишган.

http://

Финалчилар томонидан шунингдек, Умберто Тоццини «Ti amo»қўшиқларининг кавери ижро этилган. Аниқроқ айтганда, хит қўшиқнинг матни рус тилига таржима қилиниб, «Голос»нинг тўрт финалчиси томонидан ижро этилган.

http://

Овоз беришнинг натижалари бўйича финалдан биринчи Сардор Милано чиққан. Сардор «Circle of Life», «Улетай на крыльях ветра», «Навек» қўшиқларини ижро этган.

http://

Кайрат Примбердиев эса Сардор Миланонинг ортидан финалдан чиқиб қолган. Кайрат Жо Кокернинг «Unchain my heart» хитини, «Как молоды мы были» романсини ва Дима Биланнинг «Trouble» қўшиғини ижро этган.

http://

«Unchain my heart» - бу Жо Кокернинг альбомида олинган қўшиқ. Хитнинг каверини кўплаган артистлар куйлашган, уларнинг ичида «Доктор Хаус» сериалида врачнинг ролини ижро қилган актер Хью Лори ҳам куйлаган.

http://

«Как молоды мы были» қўшиғи бастакор Александра Пахмутова ва оқин Николай Добронравов томонидан «Моя любовь на третьем курсе» фильми учун ёзилган.

http://

Кайрат продюссери билан бирга «Trouble» қўшиғини куйлаган. Қўшиқ Дима Биланнинг тўққизинчи альбоми «Не молчи»га кирган.

Лойиҳанинг финалини кутаётган мухлислар Александр Панайотов ғолиб бўлади деб кутишган. Бироқ овоз беришнинг натижаси бўйича Александар 2-ўринни олган.

Александр «Careless Whisper», «Исповедь» ва «Я слушал дождь» қўшиқларини ижро этган.

http://

«Голос» мусиқий лойиҳасининг 5-мавсумининг ғолиби қўшиқчи Дарья Антонюк бўлган. У «Дорогой длинною», «Without You» ва «Твой голос» қўшиқларини куйлаган.

http://

Шундай қилиб, Россиянинг «Биринчи канал»ида  2002-йилдан бери берилаётган вокал лойиҳасининг 5-мавсуми якунланди. Шоу Голландиянинг «The Voice of Holland» лойиҳасининг ўзлаштирилган тури бўлиб ҳисобланади.

 

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ