ОАВ: Туркманистонада озиқ-овқат танқис, ҳукумат буни яширишга уринмоқда

710

Туркманистонда озиқ-овқат танқислиги ҳукм сурмоқда, барча жойда кадрлар ишдан олиниб, расталарда озиқ-овқат маҳсулотлари қолмади, бироқ ҳукумат буни яширишга ҳаракат қилмоқда.

Eurasia Daily нашрининг маълумотига кўра, Туркманистонда бир неча ойдан бери кадрлар оммавий турда ишдан олиниб, миллий валюта ва озиқ-овқат танқис бўлаётган вақт.

Пештахталардан шакар, ун, мой тамаки ва бошқа маҳсулотлар йўқолди. Дўконларда навбат кутганлар кўп. Навбатда турганларни полиция қувган вазиятлар ҳам бўлди.

Воқеанинг гувоҳлари халқ тўпланганини тасвирга олмаслиги учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари уларнинг қўл телефонларини ва бошқа суратга, видеога олувчи воситаларни вақтинча олиб қўйишмоқда. Бу ҳақда Туркманистондаги «Озодлик» радиоси билдирди.

Радионинг маълумоти бўйича ўлка ҳукумати бюджет ташкилотларининг ходимларига танқис маҳсулот учун навбатга туришни таъқиқлашмоқда.

http://

«Бизга танқис товарлар учун навбатда турманглар деб буйруқ беришди. Етакчилик турганларни билса ишдан ҳайдалиши тўғрисида огоҳлантирди», — деди «Азатлык»ка пойтахтдаги тиббий маркалардан бирининг ходими .

Туркманистоннинг айрим ерларида танқис товарларни сотиб олиш учун маҳаллий яшовчилар навбатга бир ой аввал ёзилмоқда. Бундан ташқари сотиб олинадиган маҳсулотнинг сони ҳам чекланган.

Масалан, давлат дўконларида бир кишига ўндан ортиқ тухум сотилмайди. Савдо министрлигининг дўконларида бир кишига бир килограммдан ортиқ шакар сотмаслик тавсия қилинади.

Бозорларда ва тижорий дўконларда бу маҳсулотлар бир неча марта қиммат туради, бироқ киши бошига сотиш томондан чеклов йўқ.

Тамакининг сотилиши катта муаммо бўлмоқда. Давлат дўконларига у доимий равишда келмайди. Хусусий компаниялар билан фирмаларга тамаки сотиш таъқиқланган. Чилимнинг баҳоси «яширин бозорда» қутиси 30 манат туради (600 сомга яқин). Баъзан бир қутисининг баҳоси $14 долларга (1000 сомга) етиши мумкин.

Fergana News хабар агентлигининг маълумотига кўра, озиқ-овқат учун навбатларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари туришади. Улар навбатларни бирор киши тортиб олиб, элга тарқатмасликни кузатишади.

Ҳукумат ҳаракати

Туркманистоннинг давлат ва маҳаллий ОАВлари озиқ-овқат танқислигини гапирмайди. Ҳукумат ҳозирча ўлкадаги вазият бўйича расмий билдирув тарқатмади.

Ҳукумат қабул қилган расмий чоралар қаторида 7-декабрда кучга кирган «озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши бўлди. Қонун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, балиқ ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашни назарда тутади.

Туркманистон ҳукумати 2016-йили иқтисод ривожланганини ҳам билдирди. Ҳукуматнинг маълумотига кўра, ички ялпи ишлаб чиқариш  бу йил 6,2 фоизга ортган.

Энг яхши ривожланган иқтисод тармоқлари қатори савдо, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва хизмат кўрсатиш тармоғи бўлган.

Ҳукумат ўлкада оммавий турда ишсизлик бор эканлигини тан олмайди ва бу тўғрисида статистик маълумотларни ошкор қилмайди.

Давлатнинг ҳозирги раҳбари 2017-йилда бўладиган президентлик сайловига номзод қатори отланган Гурбангули Бердимухаммедов сайлов олди сўзида «тўқчилик ва озиқ-овқат арзончилиги учун қўйларни, молларни ва паррандалар сонини кўпайтиришга», ўлканинг меҳнатга яроқли аҳолисини иш билан таъминлашга ваъда берган.

Журналистларга босим

Туркманистон Марказий Осиё давлатлари ичидаги энг ёпиқ ўлка ҳисобланади. Давлат ичидаги аҳоли турмуши ва давлат ичкарисида мавжуд бўлган муаммолар ҳақида ахборот олиш жуда мушкул. Ўлкада деярлик эркин журналистлар йўқ, ҳукумат фаолиятини очиқ ёритишга уринганлар эса қийноқлар ва тақибларга дус келишади.

2015 йилнинг августида ҳукумат мустақил журналист Сапармамед Непескулиевани гиёванд модда сақлаш айби билан қамоққа олган. У бир йилдан бери қамоқда қолмоқда.

2016 йилнинг декабрида эса ҳукумат мустақил журналист Худайберди Аллашовни, шунингдек унинг аёли ва онасини қўлга олган. Унга ҳам гиёванд модда сақлаш айби қўйилган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари уларни озод қилишни талаб қилиб келишмоқда.

Муаллиф: Сезим Канибекова

Сурат: «Азатлык»
Видео: «Настоящее время»