Тоқтоғул ГЭСидаги авария: электр ёруғи ўчирилмайди деган ваъда берилмоқда

1003

Тоқтоғул гидроэлектр станциясида иккинчи гидроагрегат ишдан чиқди. «Электр станциялари» компанияси ёруғлик ўчирилмайди деб ваъда бермоқда.

Тоқтоғул ГЭСида 15-декабрда авария бўлди. «Электр станциялари» компаниясининг матбуот хизмати ГЭСнинг иккинчи гидроагрегатининг бузилиши «электр энергиясини ўчишига» олиб келмайди деб билдирди.

«Электр станциялари» компаниясининг матбуот марказининг ходими Kloop.kgга Тоқтоғул ГЭСининг «иккинчи гидроагрегати режасиз турда ишдан чиққанини» айтди.

Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун бошқа станцияларнинг қуввати жалб қилинган.

Матбуот хизматининг маълумоти бўйича таъмирлаш ишлари давом этмоқда, бироқ у қачон якунланиши номаълум. Тоқтоғул ГЭСидаги таъмирлаш ишларини электр станциясининг ходимлари ва Россиядан чақирилган мутахассислар олиб боришмоқда.

«Ҳозир муаммонинг сабаби аниқланмоқда. Бу жуда мураккаб ускуна, шу сабабли тезда аниқлаш қийин. Бузилган ускуна таъминланиши билан бу тўғрисида хабар берамиз», — дейишди матбуот хизматидагилар.

Бироқ мустақил бўлмаган эксперт Расул Умбеталиев Тоқтоғул ГЭСидаги авария Қирғизистоннинг бошқа ГЭСларидаги сув-энергетика мувозанатини ўзгартириш мумкин деб ҳисоблайди.

Тоқтоғул ГЭСи сўнги марта бузилганда уч ой ичида таъмирланган. икинчи гидроагрегатдаги авария 2015-йили декабрнинг охирида бўлган, таъмирлаш ишлари 2016-йилнинг март ойида битирилган.

Унда Чуй вилоятининг Москва, Жайил ва Панфилов районларида электр энергияси ўчирилган.

Муаллиф: Метин Джумагулов