Қозоғистонлик ўқувчи қиз ижтимоий тармоқ тузди

782

15 ёшдаги қозоғистонлик мактаб ўқувчиси CoffeeFold номли ижтимоий тармоғини ишлаб чиқди. Сайт 2016 йилнинг октябрида очилиб, ҳозирда минглаган одамлар фойдаланишмоқда.

bezymyannyj-1
Ижтимоий тармоқнинг дизайнида кофе рангларидан фойдаланилган .

Бэла Темиевада шахсий ижтимоий тармоқни ташкил қилиш ғояси 12 ёшлигида пайдо бўлган. Икки йилдан кейин у ўз стартабини амалга ошириб, CoffeeFold ижтимоий тармоғини ишга туширган.

Ёш стартапчининг сўзларига кўра, уни Facebook асосчиси Марк Цукерберг билан меҳмонхоналар тармоғини асосчиси Конрад Хилтон илҳомлантирган.

«Болалигимдан мени қеардадир бир ўзгача ва кўпчиликка қизиқарли бўлган нарсаларни яратган одамлар қизиқтирган. Мен учун бу Марк Цукерберг билан Конрад Хилтон. Мени фикримча, ижтимоий тармоқ — менинг келажагим учун яхши пойдевор ва шунингдек, яхши ғоя. Сабаби мени билишимча, Қозоғистонда бундай лойиҳа аввал бўлмаган», — дейди Бэла.

Ижтимоий тармоқда видео, мусиқа, расм бўлишиб, савол-жавоблар олиб борса бўлади.
Ижтимоий тармоқда видео, мусиқа, расм бўлишиб, савол-жавоблар олиб борса бўлади.

Ижтимоий тармоқни яратиш учун Бела дастурчилар билан ҳамкорлик қилиб, дизайнини ўзи яратган.

«Ижтимоий тармоқнинг барча ғояси, ўзгачаликлари, дизайни — тўлиқ мени ғоям. Функциясидан тортиб барчаси меники. У билан дастурчилар шуғулланишган, мен фақатгина жараённи кузатганман. Менга веб-дизайн бўйича айрим тушунчалар ва оригинал ном топиш талаб қилинди», — деб бўлишган у.

Сайтнинг номи «CoffeeFold» — Coffee (кофе) ва Folder (папка) сўзларидан ташкил топган.

Сайтда ўйин бўлими ҳам бор.
Сайтда ўйин бўлими ҳам бор.

«Мен учун кофе уй шароити билан боғлиқ. Барча одамлар кофе ичиб сўзлашишади. Fold сўзи эса Folder папка сўзининг қисқартирилгани. Мен учун бу иш жойимдаги иш столи каби. Натижада сўзлашишга қулай бўлган иш столи деса бўлади», — дейди у.

Ҳозирча мактаб ўқувчисининг лойиҳаси «Вконтакте» ижтимоий тармоғининг эски версиясини эслатади. Бу хат алмашиш учун чат каби, қизиқарли расм, видеолари бор сайт. Ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари савол-жавоб олиб бориб, кичик ўйинларни ўйнай олишади.

Ижтимоий тармоқ бир ой аввал ишга кириб, ҳозирда 1150 фойдаланувчиси бор. Бундан ташқари IOS ва Android қурилмалари учун ҳам иловалар яратилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов