«Ливень»: «Асосий муаммо — сув эмас». Қирғизистон билан Тожикистон чегарадаги ўзанларни қандай бўлишади?

1907

Уч давлатнинг — Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг — чегараси кесишган Қирғизистоннинг Боткен вилояти чегара районлари "қуроқ кўрпа"га ўхшайди. Жуда қийин ва аниқланмаган чегара масаласи анклавлар билан қўшилиб, у тез-тез чегара келишмовчиликларини пайдо қилмоқда. Қўшниларнинг бир-бирига босим кўрсатиш воситаларидан бири бу сув — бу қурғоқ муҳитда асосий ресурс.

Материалнинг асл нусхаси «ЛИВЕНЬ. Living Asia» сайтида эълон қилинган. Муаллифи: Kloop.kgнинг собиқ муҳаррири Дмитрий Мотинов.

Ҳудуднинг Қирғизистон томонида яшовчи Саломат ариқдан сув олмоқда – бу ариқ қишлоқдагиларни барчасини сув билан таъминлайди.
Ҳудуднинг Қирғизистон томонида яшовчи Саломат ариқдан сув олмоқда – бу ариқ қишлоқдагиларни барчасини сув билан таъминлайди.

«Қудуғимиз билан кранимиз йўқ, қишлоқдагиларнинг барчаси шундай ариқлардан сув олади — деб Қирғизистон чегара қишлоғида яшаган Саломат унча чуқур бўлмаган ариқни кўрсатди. — Истеъмол қилиш учун ҳам шундан фойдаланамиз, бироқ қайнатиб оламиз — бизнинг фарзандларимиз ҳам бор, бу ерда сув ифлос ва чиқинди ташлашади».

Кўк-Тош ариқлар билан ўралган – улардан оқиб ўтган сув Тўрт-Гул сув омборига келади.
Кўк-Тош ариқлар билан ўралган – улардан оқиб ўтган сув Тўрт-Гул сув омборига келади.

Қишлоқ орқали шундай ариқларнинг тизими ўтади, уларнинг суви унча узоқ бўлмаган жойдаги Тўрт-Гул сув омборига келади. Бу қишлоқда қирғизистонликлар уни Кўк-Тош деб аташади, Тожикистон фуқаролари эса уни Сомониен дейишади. Давлат чегараси қишлоқларни қирғиз ва тожик томонларга ажратиб туради, бироқ унинг яшовчилари учун сув умумий.

Сув омборидан келган сув қишлоқнинг қирғиз халқини ҳам, тожик халқини ҳам таъминлайди.
Сув омборидан келган сув қишлоқнинг қирғиз халқини ҳам, тожик халқини ҳам таъминлайди.

Шундай жойда жойлашганлиги сабабли Кўк-Тош вақти-вақти билан чегара можароларининг орасида қолади. Ундаги сув — бу томонларнинг босимига ёки сабаб ёки қурол бўлади.

Давлат чегараси Кўк-тошни қирғиз ва тожик қисмларга ажратиб туради.
Давлат чегараси Кўк-тошни қирғиз ва тожик қисмларга ажратиб туради.

Бу ердаги охирги кескин можаро 2015-йилнинг августида бўлган. Тожикистон фуқаролари Кўк-тош фуқароларининг қабристонига Тожикистон ҳудуди орқали ўтувчи йўлни тўсиб қўйишган, қирғизистонликлар эса Тожикистоннинг Чорку қишлоғига сув келадиган канални тўсишган. Икки томон ҳам қарши томонни можарони биринчи бошлаганини, қолганлари жавоб мақсадида бўлганини айтишган. Натижада юзлаган маҳаллий яшовчилар бир-бирига тош отиб, натижада бир неча киши жабрланган.

Сув устидаги тутун

Чегара районларининг асосий масаласи — чегаранинг кўп жойлари ҳамон аниқланмаганлиги. Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида ҳозиргача 70га яқин баҳсли ҳудуд бор — бу умумий узунлиги 1000 чақиримга етмаган умумий чегаранинг тахминан 30 фоизи.

06

Делимитация масаласи икки республика сўзлашувларда турли ҳужжатларга таянганлиги сабабли мураккаблашмоқда: Тожикистон 1930-йилдаги хариталар билан чегарани аниқлаш керак деса, Қирғизистон эса 1950-йиллардаги хариталарга таянишни мақул деб ҳисоблайди.

«Асосий масала — сув эмас, чегарани аниқланмагани — дейди Чоркунинг яшовчиси, тожикистонлик Муқаддас. — Биз бу ерда ер кимники эканлигини ҳозиргача талашиб келмоқдамиз».

http://

У чегаранинг баҳсли ҳудудида жойлашган Исфара сувининг устидаги кўприкда турибди. Бу ер шу ҳудуддаги кўплаган низоларнинг сабаби бўлса керак — икки ўлка чегарачиларининг даҳшатли келбати бу ерда яқинда снайперлар отишиб, минометларнинг снарядлари ёрилганини эсга солиб туради.

У вақтда 2014-йилнинг январида можаро сув сабабли бўлмаган — қирғизистонликлар аввал Тожикистон орқалигина ўтиб келган Оқ-сой қишлоғигача йўл қура бошлашгани Тожикистон чегарачиларига ёқмай қолган. Бироқ тўқнашув вақтида Исфарадан чиққан сув Тўрт-Гул сув омборига бораётган ердаги (фақат шу Кўк-тош қишлоғини сув билан таъминлаган) қирғизистоннинг сув тўғони аввал минометдан отилган. Яхшики, отишувдан иншоот у қадар зарарланмаган.

Бу ердагиларни тасвирга олаётган журналистларга икки ўлканинг чегарачилари ҳам ғазаб билан муносабатда бўлишади— сув омборига сув келадиган канални тасвирга олаётганимда Қирғизистон аскарлари томонидан мен томонга пластик шиша учиб келиб, мендан икки метр узоқликка тушди. Тожикистон чегарачилари қўллари билан ишора қилиб, уларни тасвирга олмаслигимни талаб қилишди.

Исфарадан келган сувни бу ерда 35 йил аввалгидай — 1982-йили СССРнинг экин суви ва сув хўжалиги министри имзолаган ҳужжатларга кўра бўлиштиришади — сувнинг 55 фоиз миқдори Тожикистонга, 37 фоизи Қирғизистонга, 8 фоизи Тожикистонга кетади.

Бу ердан Тўрт-Гул сув омборигача 25 чақирим йўл бор — сув омборига сув олиб келадиган канал йўл чети билан ўтади. 1970-йиллар бошида қурилган сув омбори атрофидаги жойга жон киритиб қўйган — бу ерда ўрикзор билан узумзор пайдо бўлиб, ҳайдов ерларининг майдони 3-4 марта кўпайиб, янги қишлоқлар қурила бошлаган.

river016
Тўрт-Гул кўлида пластик идишлар қалқиб юради.

Тўрт-Гул аввалгидай атрофидаги бир қанча жойни сув билан таъминлайди, бироқ сув олдинги каби етмайди — Боткен вилоятининг аҳолиси сўнги йигирма йилда 100 минг кишига кўпайди. Сув омборининг сатҳида асосан пластик идишлар тўпланиб қолган.

Кўлнинг соҳили ҳам чиқиндига тўлиб қолган.
Кўлнинг соҳили ҳам чиқиндига тўлиб қолган.

Можаролар ва уларнинг ҳал қилиниши

Икки ўлка ўртасидаги чегара вазияти давлатларг орасидаги чегаралар административ турда бўлиб, унча аҳамиятга эга бўлмаган. Совет иттифоқи қулагандан кейин кучайиб кетганига қарамай, биринчи кескин можаролар бу ерда 1980-йилларнинг бошида бошланган. 90-йиллари вазият жуда кескин бўлиб, Тожикистоннинг баҳсли жойларни ўз тасарруфига ўтказиб бериш талаблари қўйилган.

Вақти-вақти билан сув талашиш келишмовчиликнинг асоси бўлган – уни бўлиштириш сабабли бу ерда 1998-йили ҳам тўқнашувлар бўлган, 2008-йилнинг мартида Тожикистон фуқаролари каналларнинг биридаги Қирғизистон дамбасини эксковатор билан бузиб ташлашга ҳаракат қилишган — сабаби у Тожикистон ҳудудига сув ўтказмаган эди.

09

Кўк-Тошдан ўрта ҳисоб билан тўққиз чақирим оралиқда Қорабоғ деган бошқа қирғиз қишлоғи жойлашган. У ҳам Тожикистон ченарасига яқин жойда туради. Шу сабабли икки ўлка фуқароларининг экин сувини биргаликда фойдаланиш масаласи бу ерда муаммо бўлмоқда. Қишлоқни оралаб Қирғизистон ҳудудини икки чақиримча кесиб ўтган Чилгази каналини Қирғизистон томон ҳам, Тожикистон томон халқи ҳам фойдаланади.

Каналнинг кўп қисми — 20 чақиримга яқини — Тожикистон ҳудуди орқали ўтади. Яқин вақтгача чегара ҳудудидаги жойларнинг аҳолиси ундан фойдаланиш тўғрисида оғзаки келишиб келишган, унинг натижасида экин суви билан таъминлашда муаммолар бўлган.

10

Қишлоқнинг сув фойдаланувчилар ассоциациясида 20 йилдан ортиқ ишлаб келаётган Батриддин Нажимийдинов Чилгази бир қанча яхши таъминланганига қарамай, сўнги марта унга  уч ёки тўрт марта сув келмай қолганини эслатди. Ўн йил аввал у бетонланиб, унинг шарофати билан аввал 40 фоизгача етиб турган йўқотишлар деярли бартараф қилинган.

Қирғизистон ҳудудини оралаб ўтиб, каналдаги сув ундан Тожикистонга бориб Лаккон қишлоғини таъминлайди.
Қирғизистон ҳудудини оралаб ўтиб, каналдаги сув ундан Тожикистонга бориб Лаккон қишлоғини таъминлайди.

Сув танқислигига боғлиқ масала келишув имзоланиши билан ҳал қилинган — 2015-йили қирғиз ва тожик томонларнинг сув хўжалиги бошқармалари каналдан биргаликда фойдаланиш тўғрисида шартнома имзолашган — қирғизистонликларга у орқали ўтган сувнинг 20 фоизи тегади — у сониясига 200 литрга тенг.

Кўк-Тошдан фарқланиб, Қорабоғда ичимлик суви бор — бу ерда колонкалар системаси ишлайди.
Кўк-Тошдан фарқланиб, Қорабоғда ичимлик суви бор — бу ерда колонкалар системаси ишлайди.

Қорабоғ халқи сувни кўпроқ олиб кетмаслигига маҳаллий қирғизистонлик муроб назорат қилади. Унинг маошини Тожикистон томон тўлайди. Қорабоғ яшовчилари канални «Дўстлик» деб атагани кўп нарсани англатади.

001
Қиялиги кам бўлганлиги сабабли бир йил ичида канал кўп ифлосланади – баҳорда уни қишлоқ яшовчилари кетмон-курак билан тозалашади.

Чегарадаги бундай ҳамкорлик шарофати билан Қирғизистон томондаги ўн мингдан ортиқ яшовчилар сув жуда зарур бўлган қурғоқчил баҳор фаслида экин суви билан таъминланишади.

Каналга суғат суви зарурат туғилган ёз фаслидагина берилади. Чегарадаги қишлоқларнинг бошқа сув оладиган жойлари бор – Қорабоққа ҳам ўша Тўрт-Гул сув омборидан келади.
Каналга суғат суви зарурат туғилган ёз фаслидагина берилади. Чегарадаги қишлоқларнинг бошқа сув оладиган жойлари бор – Қорабоққа ҳам ўша Тўрт-Гул сув омборидан келади.

Сурат: Дмитрий Мотинов