Назорат милициясининг ходими 100 сом пора олаётган вақтда видеога олиниб қолинган. Милиция бу ходимнинг юзи тасвирда кўринмагани сабабли топилмаётганини билдирди.

Назорат милициясининг ходими бир эркак кишидан пул олаётгани тўғрисида қисқа видео 22-ноябрда эрталаб «Фейсбук» ижтимоий тармоғининг «Антикоррупция KG» гуруҳининг саҳифасида чиққан.

Видеода милиция прапорщиги бир эркак кишидан 100 сом олиб, кейин қўлини чўнтагига солиб, камерани олиб қўйишни талаб қилгани тасвирга туширилган.

http://

Назорат милиция бошқармасининг матбуот хизмати ходими Таалай Бугубаев Kloop.kgга у ишлаган маҳкама тасвирга олинган ходимни изламаслигини, сабаби унинг юзи кўринмаганини айтди.

«Биз видеони кўриб чиқдик ва прапорщикнинг либосига қараганда у қачонлардир, бизнинг маҳкама назорат милицияси бўлиб ўзгартирилгунга қадар тасвирга олинганини айта оламиз. Агар видеода пора олаётган кишининг юзи аниқ кўринган бўлса, биз хизмат текширувини бошлар эдик», — деди у.

Бугубаевнинг сўзларига кўра, «сифати ночор» видеодаги юзи кўринмаган одамни қандай топиш мумкинлигига у тушунмаган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: архив

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here