«Акчабар»: Фойдасиз «ётиқ полициячилар»нинг ўрнатилгани учун ким жавоб беради?

1176

Бишкекда аввал ўрнатилган «ётиқ полициячилар»нинг деярли ярми олинди. Уларни олишга об-ҳаво сабабли қўйилган тўсиқларни муз қоплаб, автомашиналарнинг ўтишига тўсқинлик қилаётгани сабаб бўлди.

Материалнинг асл нусхаси «Акчабар» сайтида ёритилган.

Пойтахтда 50дан ортиқ «ётиқ полициячи» дам олиш кунлари олингани тўғрисида «Акчабар»га Бишкек мэриясининг матбуот хизматидагилар айтиб беришди. Шаҳар бўйича умумий 110дан ортиқ шундай тўсиқлар ўрнатилган.

Аввалроқ пойтахтнинг ШИИБи КМБсининг йўл назорати Бишкекасфальтсервис муниципал ишхонасига мактабларнинг ва болалар боғчалари яқинига умумий 120 мана шундай махсус тўсиқлар ўрнатишга бўйруқ берган. Ундан бери ишхона 114 «ётиқ полициячи» ўрнатишга улгуриб, эди уларни қайта олиш билан машғул.

«Акчабар» кераксиз бўлган махсус тўсиқларни ўрнатиш учун қанча пул сарфланганини билмоқчи бўлди. Бироқ “Бишкекасфальтсервис”дагилар аниқ миқдор ҳисоблаб чиқилмаганини билдиришди. Ишхона раҳбари Жумакадир Алимбаев «ётиқ полициячи»нинг бир ўлчов метри 400 сом, бўялгани  500 сом туриши айтди.

Пойтахт муниципалитетининг матбуот хизмати ҳам “Бишкекасфальтсервис”нинг молия бўлими тезликни камайтириш учун қўйилган махсус тўсиқлар учун шаҳардан қанча маблағ талаб қилганини ҳозирча айта олмаслиги тасдиқлашган.

Махсус тўсиқ (ётиқ полициячи) йўлга кўндаланг қилиб ўрнатилади. Унинг қалинлиги 6-7 сантиметр, эни 40-50 сантиметр бўлади. Тахминий ҳисоб билан йўлнинг кенглиги 6-8 метр, бир куб метрнинг баҳоси 400 сом деб ҳисобланганда, 114 «ётиқ полициячи» материалининг ўзига 350 минг сомга яқин пул кетган. Бунда ишнинг баҳоси ҳисобга олинмаган.

Аввал 31-октябрда, парламентдаги «Республика  Ата-Журт» фракциясининг депутати Ўмурбек Бабановнинг расмий саҳифасида 26-чақирилишдаги Бишкек шаҳар кенгашининг «Республика» фракцияси 2012-2016 йиллардаги фаолияти тўғрисида маълумот эълон қилинган. Унга кўра, бошқалари билан 4 йил ичида «ётиқ полициячи»ларни ўрнатишга 3 миллион 394 минг сом ажратилган.

Бишкек шаҳар кенгашидаги «Республика» фракциясининг депутати Гулнара Молдобаева деярли 3,4 миллион сом атрофида «полициячи»ни ўрнатишга 99 минг сом сарфланганини тушунтирди.

«Фракция барча мавсум давомида уларни ўрнатишга умумий 99 минг сом бўлди, унинг ичида ҳар бири учун 39 мингдан. Қолган пул йўл чироқларини ўрнатишга сарфланган», — деди депутат.

Бундан ташқари Молдобаева мактаблар ва болалар боғчаси ёнидаги тўсиқлар қайта олинмаслигини билдирди. «Аҳамиятсиз» ўрнатилганларигина олиниши керак.

«Масалан, «ётиқ полициячи»лар Исанов кўчасидаги ҳисоб палатасининг ёнида ёки Абай кўчасидаги қариялар уйининг яқинига ўрнатилган. Уларни бу ерга ўрнатиш аҳамиятсиз бўлган», — деб таъкидлади у.

Бироқ натижада уларга қанча маблағ сарфлангани, лозим бўлмаган тўсиқларни ўрнатиш учун бюджет маблағларидан нотўғри фойдаланилганига ким: буйруқ берган Бишкек бўйича ШИИБси КМБсининг йўл назорати ёки уни бажарган “Бишкекасфальтсервис” жавоб бериши номаълум.

Агар иш сифатсиз бажарилса, унинг натижасидан йўлларда об-ҳаво ночор бўлган вақтларда ҳалокатлар бўлиб, автомашиналар зарар кўрса, улар тегишли меъёрларни бажармасдан, ҳаёлига келган ерларнинг барчасига ўрнатилгани учун кимдир жавоб бериши зарур бўлса керак.

Стандартларни ишлаб чиқишга ҳеч ким ситқидилдан кириша олмаслигини, ёқимсиз хатоларни бари эсдан чиқариб қўйиши кўриниб туради.

Кечаги ёққан қордан кейин автомашина ҳайдовчилари ижтимоий тармоқларда «ётиқ полициячилар» мавзусини муҳокама қилишди. Ҳайдовчиларнинг фикрича, муз қоплаган тўсиқлар автомашиналарнинг ҳаракат қисмларини ишдан чиқариб, йўлдан ўтишга ҳалал берар экан. Бу ҳам камлик қилгандай, Қирғизистонда «ётиқ полициячилар»ни ўрнатишни йўлга соладиган меъёрлар ҳамон ишлаб чиқилмаган.