Порахўрликдан чарчадингми? Kloop.kg билан бирга текширув ўтказиб гонорар ол!

970

Kloop.kgнинг бош редактори Эльдияр Арикбаев турли солиқлардан, порахўрликдан, ҳукуматнинг ҳаракатсизлигидан чарчаганларнинг барчасига, энг муҳими «Фэйсбук»да норози бўлиб, фикр ёзиб қолдиравермай, ҳақиқий ҳаракат қилишни истаганларга бағишланган текширув бўйича экспресс-тренинг ўтказади.  

Тренинг Kloop.kgнинг офисида 2016-йилнинг 25, 26 ва 27-ноябрида ўтади.

Текширув жараёнлари билан қисқача танишгандан кейин барча иштирокчилар ўзларининг текширувлари билан машғул бўлиб, уларни Kloop.kg порталига эълон қилиб, унга қўшимча гонорар (тўлиқ бир текширувга берилувчи қалам ҳаққининг суммаси 55 минг сомгача) олса ҳам бўлади.

Тренингда юрист ҳам иштирок этади, текширув бўйича ундан маслаҳатлар олса бўлади.

Дарсда минимум назария ва максимум амалиётга эътибор қаратилади. Агар сиз тренингга иштирок этиб, ўзингизни журналистик текширувингизни олиб боргингиз келса, олдиндан мавзуйингизни, қонун бузиш бўйича ҳужжатларни ва далилларни тайёрлаб олинг.

Қандай иштирок этса бўлади?

  • Қуйидаги формада текширув бўйича мавзу таклиф қилинг;
  • Ўз алоқа маълумотларингизни қолдиринг.

Биз сизга қўнғироқ қилиб, тренингга чақирамиз.

Тренинг жума, шанба ва якшанба кунларига режалаштирилган. Шу сабабли материалларни тайёрлашга максимум вақтни сарфлай олганларнинг барчаси ва  25-27-ноябрь кунлари эрталабдан кечгача тренингга кеч қолмай ва қолдирмай иштирок этадиганларнинг барчаси чақирилади.

Тренинг рус тилида ўтганлиги сабабли формани рус тилида тўлдириб юборинг.

Формани бу ерга ўтиб топа оласиз.

Сиз ҳеч қачон журналистика билан шуғулланмаганмисиз? Сизда текширув бўйича тажриба йўқми?

Тренингда иштирок этиш учун журналистика бўйича тажриба мажбурий турда талаб қилинмайди. Оммага очиқ ва тушунарли бўлган маълумотларини излаш сабабларини кўрсатиб беринг. Бундай маълумотлар кўпинча сифатли текширув олиб боришга ва порахўрлик схемаларини аниқлашга етарли.

Очиқ манбааларнинг асосида Kloop.kg бу вақтгача фан ва маориф министрлигидаги ва Чон Олай район маъмуриятидаги давлат харидлари бўйича "коррупциялашган лотин ҳарфлари" тўғрисида муваффақиятли текширувларни эълон қилиб келган.

Бу ва бошқа Қирғизистон ОАВдаги материаллардан кейин давлат харидлари бўйича департамент лотин ҳарфлари мавжуд бўлган эълонларни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилган.

Kloop.kg очиқ маълумотлар асосида жорий йилнинг июнида Қирғизистон амалдорларининг декларацияда кўрсатилмаган Болгариядаги мулклари тўғрисида текширувларни эълон қилган.