Бишкекдаги “Ала-Тоо аквапаркида ёнғин чиқди. Ўтга қарши кураш хизматининг маълумотига кўра, жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ўт хизматининг навбатчи бўлимидан хабар қилинишича, Бишкекдаги «Ала-Тоо» аквапаркининг темир томи куйиб кетган. Илк маълумотларга кўра, қурбон бўлганлар ҳамда жабрланганлар йўқ. Бино ичидагилар эвакуацияланган.

Томнинг 800 квадрат метри куйиб кетган. Ёнғинни беш махсус гуруҳ ўчирган. Тилсиз ёв ҳақидаги маълумот ёнғинга қарши хизмат бўлимига 20:17да келиб тушган. Ўт 23:49да ўчирилган.

Зарар миқдори ҳамда ўтнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда,

https://www.instagram.com/p/BM9NN2mBMXo/

Муаллиф: Эльдос Казибеков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here