Сузоқда зўрланган бола: имом етти йилга озодликдан маҳрум қилинди

848

 

 Суд ўн ёшли болани зўрлаган Сузоқдаги мадрасанинг имомини етти йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Ҳозир у Жалолободнинг турмасида жазо ўтамоқда. Сузоқ РИИБнинг раҳбари Нурбек Жанибеков имом Жалолобод вилоятининг Сузоқ районида ўн яшар болани зўрлагани бўйича айбдор деб топилганини Kloop.kgга билдирди.

“Сузоқ РИИБнинг тергов гуруҳи барча далиллар ва гувоҳларни тўплаб, июлнинг сўнгида экспертизанинг хулосаси келиб, улар ишга тиркалди. Августда суд бўлиб, унинг қарори билан Сузоқдаги мадрасанинг имоми айбдор деб топилиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилинди”, — деди у.

Жаныбеков зўравонликнинг қурбони зўрловчига шикояти йўқлиги жиноятни енгиллатчи жиҳат сифатида қаралганини қўшимча қилди. Унинг атишича, бола ҳозир шифокорлар ва психологларнинг  назоратида туради.

Сузоқ милицияси 18 июнда балоғатга етмаган болани зўрлашда гумонланган имомга қарши жиноят ишини қўзғаган.

Унинг қўлга олинишига боланинг онаси қилган шикоят сабаб бўлган  — у қишлоқ масжидининг 58 ёшдаги имоми ўғлини зўрлаганини билдирган. Боланинг онаси “Озодлик”нинг қирғиз хизматига имом боласини пичоқ билан қўрқитганини билдирган.

“Алдаб 50 сомдан пул ҳам бериб қўяр экан. Айтма, ўлдириб қўяман деб қўрқитаркан. Шунақа қилиб юрганини биров кўриб қолиб, эримга айтибди. Отаси эса “энди қўшнилар эшитса уят, майли, бости-бости қиламиз” деганда, мен кўнмай милицияга бердим», — деган у.

“АКИпресс” агентлигининг маълумоти бўйича, қўлга олинган шахс 2013 йили қишлоқнинг имоми бўлиб тайинланган. Муфтиятнинг ҳудудий бошқармасининг раҳбари Абдулазиз Закиров масжид жамоати имом ҳақида ижобий фикрлар билдирганини айтган эди. Унинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари бор.

Муаллиф: Александра Титова