Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича маълумотнома. Нима ўзгаради?

1350

Қирғизистон ҳукумати 2010-йили қабул қилинган Конституцияни алмаштиргиси келиб, инсон ҳуқуқларига ва ҳукумат таркибига тегишли ўзгаришларнинг бир қисмини таклиф қилмоқда. Нима ўзгариб, қирғизистонликларга қандай таъсир қилади?

Президент Алмазбек Атамбаев, унинг администрацияси ва парламент депутатларининг кўпи Конституцияга ўзгартириш киритгиси келди. Ҳозирги редакцияда улар авторитар тизим яратишга шароит яратадиган «миналар»ни кўришмоқда.

Ўзгартиришга қарши чиққан вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари, фаоллар, жамоат арбоблари ва парламентнинг айрим ҳозирги депутатлари ўзгаришларнинг ўзига ҳам, ҳукумат ислоҳ қиладиган қисқа муддатга ҳам рози эмас.

Ўзгартиришлар референдумга қўйилмоқчи — демак, уларни ё қабул қилиш керак, ёки қабул қилмаслик керак эканини Қирғизистоннинг барча фуқаролари умумий халқ овоз бериши орқали ҳал қилишади.

Ўзгартиришларнинг аҳамияти нимада?

https://www.youtube.com/watch?v=B3OilIclygc

Инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги

  • Халқаро меъёрларни бажаришдан бош тортиш

Ҳозир Қирғизистонда халқаро судларнинг қарорлари маҳаллий судларнинг қароридан юқори туради — бу инсон ҳуқуқлари бўйича республика имзолаган халқаро келишувларда ёзилган. Агарда Конституцияга ўзгартиришлар киритилиб қолса, ҚИрғизистон судларининг қарори халқаро ташкилотларнинг қароридан юқори бўлиб қолади.

Бу иш юзида қандай амалга ошади? Ҳозир агарда қирғизистонлик фуқаро ўз юртида судланса, ва бу қарор адолатсиз бўлди деб ҳисобласа, у халқаро судларга мурожаат қила олади. Агар у судланган кишини оқлаб чиқса, Қирғизистон ўша қарорга бош эгишга мажбур.

Ўзгартиришлардан кейин ҚИрғизистон судлари халқаро судалрнинг қарорини аҳамиятсиз қолдирса ҳам бўлади. Адолатсиз судланганлар эса холис қарорга етолмай қолишади.

  • Қандай сабаблар билан инсон ҳуқуқлари чекланиши мумкин?

Конституциянинг ҳозирги редакциясига кўра, инсон ҳуқуқлари миллий хавфсизлик, жамият хавфсизлигини таъминлаш, халқнинг соғлиги ва одобини сақлаш ва бошқа инсон хуқуқлари билан эркинлигини ҳимоя қилиш мақсадида чекланиши мумкин.

Ҳукумат бу тизмани «ҳарбий ва бошқа давлат хизматининг ўзгачалиги» билан тўлдиргиси келмоқда. У нимани билдириши, қандай бқўлланиши ва кимга тегишли бўлиши — ҳарбийлар билан давлат ходимларигами ёки ҚИрғизистоннинг бошқа фуқароларига ҳамми — ҳозирча номаълум.

  • Жиноят муддати эскирганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш

Ҳозир жиноят қилган одамлар жиноят муддати эскирганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиниши мумкин (бу муддатлар жиноятнинг оғирлигига қарб қонун билан аниқланади).

Ўзгартиришларда геноцидга — элларни ёки халқнинг гуруҳларини қайси қайсидир белгиларига яраша қиришга — ва экоцидга — жониворлар ва ўсимликлар дунёсини оммавий қиришга ёки атмосферани ёки сувни заҳарлашга — нисбатан эскириш муддатини қўлламаслик керак деб таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга, ўзгартиришлар қабул қилинган кунда муддати эскирмайдиган бу тизмага Қумтўр конидаги хизмат жиноятлари киритилмоқчи. Умумий давлатнинг барча ишини йўлга соладиган Конституцияни конкрет иш ва конкрет ишхона сўз бўлиши — лол қолдирадиган прецедент.

  • Никоҳ ва оила

Ўзгартирилган Конституцияда никоҳ эркак билан аёлнинг орасидаги бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Ҳозир Конституцияда никоҳ деб жинсини кўрсатмасдан икки одамнинг бирлашиши ҳисобланади.
Конституцияни ўзгартиришнинг тарафдорлари бу ўзгартириш бир жинсдагиларнинг никоҳини рўйҳатдан ўтказишни таъқиқлайди деб айтишмоқда. Бироқ Қирғизистонда бундай никоҳ бир марта ҳам рўйҳатдан ўтмаган, сабаби оила кодексида никноҳ эркак билан аёлнинг бирлиги қатори бу вақтгача аниқланган.

  • Фуқаролик

Ўзгартиришлардан кейин давлат қирғизистонликларни фуқароликдан ажрата олади. Ҳукумат буни "терроризм билан кураш" билан тушунтирмоқда — фуқаролиги йўқ кишилар ер юзида юра олишмайди.
Ўзгартиришларда фуқароликдан махрум қилишнинг аниқ асоси ва фуқароликдан махрум қиладиган орган ёзилган эмас. Шу сабабли айрим сиёсий таҳлилчилар бу модда босим ўтказишга хизмат қилиши мумкин деб ҳисоблашади. Сабаби агарда, сиз ҳукуматда бўлсангиз, сиз ўзингизга ёқмаган кишиларни фуқароликдан махрум қилсангиз бўлади.

Ҳақиқатдан фуқароликдан махрум қилиш имконияти фуқаролик тўғрисидаги қонунда бор, бироқ бундай чора қўлланилмаган, сабаби у Конституцияда қаралмаган. Демак, бу ўзгартириш бу вақтгача қабул қилинган қонунни Конституцияга мослашга йўналтирилган.

Ҳукумат таркибини кучсизлантириш ёки кучайтириш

  • Премьер-министрнинг ваколатлари

Ўзгартиришлар премьер-министрнинг ваколатларини кўпайтириб, парламентни кучсизлантиришга олиб келиши мумкин. Айрим экспертлар билан юристларнинг фикрига кўра, бу парламентни ҳукуматга тобе қилиб қўйиши мумкин.

Агарда ўзгартиришлар кучга кирса, парламент депутати бир вақтда ҳукумат раҳбари ёки вице-премьер-министр бўла олади. Агарда депутат мазкур хизматларнинг бирини эгалласа, у парламент йиғинларида ҳам овоз бера олади. Агарда уни бу хизматдан четлатишса, у депутат бўлиб ишлайверади.

Ҳукумат бўлинган демократик ўлкаларда ҳукумат парламентга ҳисоб бериб, унинг назорати остида бўлади. Демак, премьер-министр ёки вице-премьер, шу вақтнинг ўзида депутат бўлиб, ҳукуматда ишлаётганда ўзларига –ўзлари ҳисобот бериши керак бўлиб қолади.

Ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин премьер-министр парламент олдида бир йилда икки марта ҳукуматга ишонмаслик тўғрисида масала қўя олади (ҳозир у бир йилда бир марта шундай қила олади) ва ҳукумат аъзоларини ўзича тайинлаб ёки хизматдан четлата олади (ҳозир уни президент қилади).

Премьер-министр шу билан бирга кенгашлар депутатларнинг иштирокисиз маҳаллий давлат маъмурияти раҳбарларини тайинлаб ёки ишдан бўшата олади.

КЕйинги сўз бўлган ўзгартириш парламентнинг ролини кучсизлантиради, сабаби жойлардаги депутатлар кадр сиёсатига таъсир кўрсата олмай қолади.

  • Ҳукуматнинг суд тизими

Конституцияга киритиладиган ўзгартиладиган судьялик лавозимига номзодлар учун «маълум бир чекловларни» қўйишни таклиф қилишмоқда, бироқ қандай чекловлар тўғрисида сўз бўлаётгани айтилмайди.

Ўзгартиришлар қабул қилинса, парламент унга керакли чекловларни, масалан, хат олишнинг яширинлигидан бош тортишни талаб қилган қонунни қабул қилиб ёки судьяликка номзодларни уларнинг телефонини тинглашга рози бўлишга мажбурлаши мумкин. Бу судьяларнинг мустақиллигига таъсир қилиши мумкин.

Президентнинг судьялар корпусига кўрсатган таъсири кучайиши мумкин — у маҳаллий судьяларни бир суддан иккинчисига ўтказа олади —  шундай қилиб ҳукуматга ёқмаган судьяларни «жазоласа» бўлади. Олдин судьяларнинг ўрин алмашиши билан Суд танлаш кенгаши шуғулланар эди.

Ҳозир судьяларнинг қонун бузиши Суд кенгашида қаралади. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар суд кенгаши қошида шу билан шуғулланадиган Тартиб комиссиясини тузишни кўриб чиқади. У президент, парламент ва судлар кенгаши томонидан тузилади. Бу комиссияда президент билан парламент вакилларининг бўлиши судьяларга таъсир қилишни таъминлайди.

Олий суд практикаси бўйича тушунтириш беради, ҳозир улар кенгаш мақомига эга, бироқ ўзгартиришларда уларнинг барча судлар ва судьялар учун мажбурий бўлиши таклиф қилинмоқда.

Бу ўзгартириш судлар мустақил бўлиб, Конституцияни ўзинигина етакчиликка олиши керак бўлган Конституциянинг ўзига қарши бўлиши мумкин.

  • Бош прокуратуранинг ваколатлари

Ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, бош прокуратура қўзғалган жиноий ишни ҳукуматга тобе бўлган МҲДҚга ва иқтисодий жиночтлар билан курашиш бўйича давлат хизматига ўтказиб бериши керак бўлади.

Бу ўзгартириш давлат ҳукумат органларидаги порахўрлик билан курашишнинг сифатини сусайтириши мумкин — у қабул қилингандан кейин ҳукумат назоратидаги маҳкамалар ҳукуматнинг ўзининг вакилларига қарши жиноий ишларини тергов қиладиган бўлса, манфаатларнинг қарама-қаршилиги юзага келади.

Муаллиф: Анна Капушенко