Ўзбекистонда ҳақиқат излаган украиналик ҳуқуқ ҳимоячиси қандай қўрқитилиб ўлкадан чиқарилган

887

Украиналик ҳуқуқ ҳимоячиси Максим Корниенко Ўзбекистонга ҳимоясига олган Зухриддин Мамашовнинг суд ишига келган. Бироқ юрист махсус хизматлар орқали қўрқитилиб, бундан ташқари «ўз хоҳиши билан» ўлкадан чиқариб юборилган.

Максим Корниенко — «ҳуқуқ ҳимоячиси» халқаро марказининг президенти — у ҳимоясига олган Зухриддин Мамашовнинг жиноят иши билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга борган.

Мамашов эса, Ўзбекистон фуқароси бўлиб, кўп йиллар давомида Украинада яшаб, ишлаган. Турмуш қургандан сўнг, паспорт янгилаг ва ота-онасининг дуосини олиш учун ўзбекистонга келган.

Мамашов учган самолёт Тошкентга қўниши билан уни ушлаб кетишган, «ноқонуний кириб-чиқиш», «сепаратизм», «терроризм» ва «давлатга хоинлик қилиш»да айблашган.

Мамашов сўнги 12 йил оралиғида Ўзбекистонда яшамаган, жиноий иш нима сабабдан қўзғалганини ўзи ҳам тушунмаган.

 

 Мамашов аёли Ольга билан — тўйдаги сурат

Мамашов аёли Ольга билан — тўйдаги сурат

Мамашовнинг аёли Ольга, Корниенкога мурожаат қилиб, Зухриддинди озод қилишга ёрдам беришини илтимос қилган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистонга борганда, у ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўрқитилиб, ушлаб кетилган.

Kloop.kg билан суҳбатида Корниенко Ўзбекистонда хўрланганини ва у ерда адолат излаганини айтиб берди:

«У менинг турмамда чирийди»

Зухриддин уга қўйилган айловларни тан олган эмас — булар «сепаратизм, терроризм, конституцияни ўзгартириш» ва Ўзбекистон Республикасига «ноқонуний кириб-чиқиш». Унга оқловчиларни яқинлаштиришмаган, шунинг учун мен бордим.

Мен Зухриддинга 1998-йили айловлар қўйилганини билдим. Шу билан бирга 2004-йилгача у Ўзбекистонда яшаган вақтда мудофаа органлари томонидан ҳандай босим бўлмаган. Жиноий иш 2014-йили қўзғалган. Гувоҳлар йўқ. Далиллар ҳам йўқ.

Кейинчалик улар тоза қоғозга унга имзо қўйдириб олишган. Зухриддиннинг онасини иккинчи ўғлини ҳам турмага қамаймиз деб қўрқитишган, у ҳам тоза варққа имзо қўйган. Улар судда «кўрсатма беришдан» бош тортганишга имзо қўйишган бўлиб чиқди.

Мен Мамашовнинг 12 йилдан буён Украинада яшаб ҳеч қандай қонунни бузмаганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бердим. Унинг айбсизлигини тасдиқлаган ўзбекистонликлардан имзо тўпладим. Бироқ гавоҳ судда кўрсатма бераётиб, Зухриддин тўғрисида ёмон сўзларни айтди.

Мен Андижон судидан қийноқлар бўйича жиноий иш очишни илтимос қилдим. Улар бош тортишди.  Бош прокуратурага мурожаат қилдим. Прокурор ўрин босари менга айтди: «Бу ерда мени системамни бузмаган, сўнги 25 йилда мени турмамдан ҳеч ким чиқмаган, бирорта иш ҳам ёпилмаган. У менинг турмамда чирийди».

Бўш номерлар йўқ

Мен 20-июндан бошлаб Ўзбекистондаги рўйҳатдан ўтиш муддатимни узайтириб, Мамашевга ёрдам беришни ўйладим. Бироқ менга руҳсат беришмади.

Мен унинг қариндошларини уйида яшадим, бир куни уларнинг ҳовлисининг майдони 10 метр кўп эканлигини чуқлаштиришди. Мен яшагунимча бундай муаммо бўлмаган. Мен оилага муаммо яратмайин деб меҳмонхонага кўчишни афзал билдим.

Андижоннинг бирорта меҳмонхонасидан Украина фуқароси учун бўш хона топилмади. Бир меҳмонхонадан мен учун бўш номер топиб беришди. 5 дақиқа ўтмай Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлик хизмати вакиллари келгандан кейин номер бир неча кун аввал «банд» қилиб қўйилгани маълум бўлди .

Мен шаҳар четидаги эски меҳмонхонадан жой топдим. Ўша ерга жойлашдим. Бир соатдан кейин меҳмонхона эгалари эшикни тақиллатиб, номаер бандлигини айтишди. Тўрт соат мени мени туртиб, ташқарига чиқаришга ҳаракат қилишди. Милиция эса мени пули тўлангандан кейин яшашга ҳаққим борлигини айтди. Шу ерда тунадим. Рўйҳатга олиш қоғози билан чек беришни сўрадим, беришмади.

Мен сайёҳларни рўйҳатдан ўтказаётган кишига мурожаат қилдим. У мени Андижон ҳокимятининг раҳбари буйруғи билан рўйҳатга олмаслигини очиқ айтди. Шундан кейин мен Қирғизистонга кетишга қарор қилдим.

Чегарадаги Қорасув ўзбек қишлоғидан чиққанимдан кейин, агар қайтиб келсам, мени қийнашларини айтиб огоҳлантиришди. Бунчалик бўлишини ўйламаган ҳам эдим. Қирғизистоннинг Қорсувида ҳам мени Мамашевнинг яқинлари кутиб туришган экан. Бироқ Ўзбекистон чегарачилари мени қўйиб юбормади, улар кечки соат еттида чегара ёпилишини айтишди. Соат еттидан 10 дақиқа ўтганда ҳам чиқолмадим.

Фарғонага бориб, меҳмонхонадан рўйҳатдан ўтишга тўғри келди. Рўйҳат қоғози бор — мен қонунни бузмадим.

«Ўз хоҳиши билан ўлкадан чиқариш»

Бир ҳафтадан кейин Тошкентда мени милиция ҳодимлари топишди. Ҳужжатларимни сўрашди. Ҳар бир кун учун рўйҳатим бор деб ишонч билан паспортимни кўрсатидм.

Уоар мени олиб кетишди. Ҳеч қандай қонунни бузмаганим учун мен ўзимизни элчимизни чақирдим. Улар бу оддий формалдуулук эканлигини айтиб, меҳмонхонадан олиб чиқиб кетишди.

Рўйҳатга олиш хизматида эса мен нотўғри мурожаат қилганимни айтишди. Улар Ўзбекистон Конституциясининг кафолати бўлган давлат раҳбарига хат ёзишга ботинганим учун ўлкадан чиқаришларини айтишди.

Мен президентга ёзган хатимда, менинг ҳимоямдаги судланувчини ҳимоя қилишда қонун бузарликлар бўлаётганини айтганиан, мени эса ўлкадан чиқариш учун баҳона қидирилаётганини ҳам айтганман. Ўзбекистоннинг ҳақиқатчиси ҳимоясида турганим учун мени осонлик билан давлатдан чиқара олмас эди. Бироқ бу ҳам ёрдам бермади.

Мени қонун бузганимни айтиб, суд қилишларини ҳам айтишди. Оқловчини мен кўрмадим ҳам. Ўзбекистонда бўлган ҳар бир куним учун тушунтириш хати ёзиб беришимни сўрашди, мен эса кундалик ёзиб юрганман.

Мени нимани асосида ушлаб кетишганини тушунтиршмади. Ўзимизнинг элчихонага қўлга олинганим тўғрисида маълумот бердим. Менга паспортимни қайтариб беришса, кетишимни айтдим. Бироқ қайтаришмади. Улар мени шундай чиқариб юборишни хоҳлашган. Мен меҳмонхонадан нарсаларимни олиб келишим кераклигини айтдим.

Меҳмонхонада нарсаларимни йиғиштираётганимда Украина, АҚШ ва БМТнинг элчилари келишди. Мени қўриқлаб юрган милиция ҳодимлари барча саволларга жавоб беришдан бош тортишди. Уч делегация билан паспортга бордик.

Паспорт хизматида АҚШ элчиси Москвага чипта олиб беришини айтди, биров Ўзбекистон томон Ўзбекистон-Қозоғистон чегараларида депортация қилинишини айтди.

Чегарагача милиция ҳодимларининг кузатуви билан бордим, элчининг автомашинасига ўтиришга рухсат беришмади. Мени бачабозликда, сепаратизмда ва бир қанча нарсаларда айблашга улгиришди. Украина элчихонасини ёрдамга чақирганим уларга ёқмади.

Мени уч милиция ўлкадан чиқарди, бу «ўз хоҳоиши билан депортацияланди» дейилди.   Кураш давом этмоқда

Мамашовнинг иши 4-июлда қайта кўриб чиқишга жўнатилди, мени 8-июлда ўлкадан чиқаришди. Мен Украинада туриб, курашни давом эттиравердим. Украина Радасининг депутатларини ёрдам беришга чақирдим. Ўзбекистон прокуратураси эса менга ва Зухриддин Мамашовга нисбатан бўлмаган айбловларни жўнатаверишди. Шундай қилиб текширишни тўхтатишди.

Сентябрь ойида ишни қайта кўриб чиқишга жўнатдик. Мен эса Қирғизистонга келдим, бу ўлкад демократик давлат эмасми, Зухриддиндин ишига шу ерда туриб таъсир кўрсата оламан деб ўйлайман.

Мамашовнинг ишига Қирғизистон билан Украина ҳақиқатчилари ҳам қизиқиб қолишди.

Ўзбекистонга боролмаганим учун мен президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиеёв номига Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси орқали хам юбордим.

Бошида хатни қабул қилишди, кейинчалик Қирғизистон дипломатлари билангина ҳамкорлик қилишларини айтиб, Ўзбекстонга юбора олмасликларини айтиб, хатни қайтариб беришди.

БМТ қошидаги комитетга қийноқларга қарши ва ҳуқуқ ҳимоясиларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хат йўлладим. Кеча БМТнинг Қирғизистондаги вакиллигига хам ёздим. Бироқ Ўзбекистонда уларнинг мандати йўқ бўлиб чиқди.

Зухриддин 6 йилга озодликдан маҳрум қилиниш арафасида. Тизимни бузиб бўлмайди. Унинг ўғли туғилади яқинда. Отасиз катта бўлади шекилли.

Бу модда бўйича судланган бирорта ҳам одам турмадан чиқмаган. Улар ҳозиргача шу ерда ўтиришади. Ўлганда ҳам жасадини яқинларига қайтариб беришмас экан. Экспертларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида бир йилдан ортиқ йўқ бўлиб қолган барча фуқаролар мана шундай вазиятга дуч келишади.

Агар уни қўйиб юборишса, бу Ўзбекистон тарихида биринчи марта рўйҳатга олинади.

Муаллиф: Айдай Иргебаева