Бишкек шаҳар суди ҳуқуқ ҳимоячиларининг Атамбаевга қарши даъво  аризасидан бош тортди

840

Бишкек шаҳар суди ҳуқуқ ҳимоячилар Азиза Абдирасулова билан Толокан Исмаилованинг «камситиш ва обрўсига путур етказиш» иши бўйича президент Алмазбек Атамбаевга қарши ёзилган суд аризасидан бош тортди.

Хуқуқ ҳимоячилари Азиза Абдирасулова ва Толокан Исмаилова 6-7-сентябрда бўлиб ўтган суд жараёнида Биринчи май район судининг қароридан даъво қилишни хоҳлашган. Қарор 16-июнда «камситиш ва обрўсига путур етказиш» айблови бўйича Атамбевга қарши ёзилган суд аризасидан бош тортган.

Бермет Толубаева раҳбарлигида бўлган Бишкек шаҳар судининг фуқаровий ишлар бўйича коллегияси ўзининг қарорида «Биринчи май район судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирган».

Суд жараёни давомида ҳуқуқ ҳимоячилари судьяларни бир неча марта айблашди.

«Биз биламиз, сизлар унга ишлайсизлар, бошқа қарор чиқара олмайсизлар», — дейишди, бироқ улар бу қарорни фуқаровий судда кўриб чиқишни талаб қилишди.

Судда президент вакили қатори адвокат Алмаз Осмонова бўлди. Атамбаевнинг ўзи бир неча марта юборилган судга чақирув илтимосига қарамай, суд жараёнига келмаган.

«Бир Дүйно-Киргизстан» жамоатчилик ташкилотининг лидери ва хуқуқ ҳимоячиси Толокан Исмаилова Kloop.kg билан бўлган суҳбатида суд аризасидан бош тортилишини кутганини айтди.

«Биринчи май район судидан ҳам, Бишкек судидан ҳам биз саволларимизга аниқ ва тушунарли жавоб олганимиз йўқ. Мени фикримча, бу бизнинг, ҳуқуқ ҳимоячиларининг, Қирғизистоннинг конституциявий ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва суд тизимидаги ислоҳатлардаги иштирокимиз. Азиза билан Толокангина эмас — инсон хуқуқларини ва эркинликларин юқори баҳолаган барча нодавлат сектор. Албатта, улар бошқача қарор чиқаришса, ўзлари эгаллаган лавозимларини йўқотишади», — деди у.

“Қилим Шами” жамоатчилик ташкилоти лидери Азиза Абдирасулова ҳам Kloop.kgга суддан бошқача қарорни кутмаганини айтди.

«[…] Агар бошқача иш бўлса, Қирғизистонда демократия бор эканлиги, инсон ҳуқуқларини сақлаб, мана бизда шундай суд тизими ислоҳ қилинганини англатар эди. Бугунги суд коллегиянинг қарори, судлар қандай бўлса, шундай бўйича тобе бўлиб қолганини исботлаб турибди. Ва улар бошқача қарор чиқара олишмайди. Бу эса судларнинг икки стандартлилигини кўрсатиб туради. Сабаби шу иш билан журналистга нисбатан суд бошқача қарор чиқариб, Атамбаев икки миллион ютиб олган», — деди у.

Абдирасулованинг фикрига кўра, бу «текшириладиган иш». Улар назорат қилувчи органларга мурожаат қилиб, бу ишни халқаро хуқуқни ҳимоя қилиш органларигача етказишади.

Алмаз Османова фуқаровий иш бўйича ўтган суд мажлиси залидан суд қарорини эшиттиргандан кейин изоҳ беришдан бош тортиб, шошилинч чиқиб кетди.

Абдирасулова билан Исмаилова 8 июнда Биринчи май район судига «камситиш ва обрўсига путур етказиш» иши бўйича Атамбаевга қарши судга ариза ёзишган. Унга президентнинг хуқуқ ҳимоячилари Криловнинг «Квартет» тимсолидаги қаҳрамонларга солиштиргани ва улар олган «грантларини оқлашмоқда» деган сўзи сабаб бўлган.

Президентнинг бу сўзи 14 майдаги кўп фарзандли оналарга «Қаҳрамон она» орденини тантанали турда топшираётганда айтилган.

Биринчи май район суди хуқуқ ҳимоячиларининг 16 июндаги суд аризасини бу иш бўйича суд мажлисидан бир неча кун ўтгандан кейин бош тортган. Бундан кейин иш юқори инстанцияга, Бишкек шаҳар судига ўтказилган.

Муаллиф: Александра Титова