«Коммерсантъ»: Атамбаев Россия объектларидан қарзни «чалкаштириб» юборди

1037

Президент Алмазбек Атамбаев, Кант авиабазаси ҳақида гапираётганда, Россиянинг Қирғизистондаги объектларини «чалкаштириб юборди », деб ёзади газета. Президент матбуот-котиби, аслида «Коммерсантъ» буни «чалкаштириб юборган» ва  президент сўзларини «нотўғри тушунган», деди.

«Қирғизистон президентнинг бурч ҳисси пант берди» номи остидаги мақолада, «Коммерсантъ» журналисти Владимир Соловёвнинг ёзишича, Атамбаев Россиянинг  «Кант» авиабазасидан қарзини, Қирғизистондаги Россияга тешишли бошқа инфраструктура объектлари билан чалкаштириб «ноқулай аҳволга» тушиб қолди.

«Қирғиз раҳбари, икки томонламан келишувни  «ё этибрсизлик билан ўқиган, ё бўлмасам умуман очмаган» кўринади […] ушбу ҳужжатнинг 5 чи банди, Россия ҳарбийлари базаси беминнат асосда жойлаштирилади, деган сўзлардан бошланади»,   -  Россия давлат тузими сўзларини келтириб ўтади «Коммерсантъ».

Газета уларнинг маълумоларига кўра, Атамбаев Кант авиабазаси учун пул талаб қила туриб адашиб кетганлигини тан олувчи,  Қирғизистон  ҳукумати манбасига таянади. Лекин у, Россия базаси битимдаги келишувни бажармаяганлиги қўшиб ўтди.

«База ВВС [Ҳаво-ҳарбий қўшини], учувчилари тайёрлаши керак эди, лекин буни амалга оширмади. Қирғизистон томонидан базага топширлган тўрт ўқув самолётини тамирлаш мажбурияти  мавжуд эди, бироқ булар ҳам амалга оширилмади», - Қирғизистон мансабдори сўзларини келтириб ўтади «Коммерсантъ».

«Коммерсантъ» чалкаштириб юборди»

Президент матбуот-котиби Кадира Токтогулова, Атамбаев Москвадиги ташрифи чоғида тақдим этган маълумотларни «Коммерсантъ»нинг « ўзи озгина чалкашиб кетди».

Токтогулов  таҳминига кўра, «Коммерсантъ» Россия Мудофа вазирлиги «Кант»дан ташқари бошқа инфраструктуралар учун пулни тўлаганлигидан «хабари йўқ  эди».

«Фақатгина «Кант» авиабази ҳақида билиб туриб, гап айнан шу база ҳақида кетаяпти деган деб тушунишган. Аслида эса Россия томинидан ишлатиладиган барча инфрастуктура объектлари ҳақида гап бораётган эди»,  -  деди Атамбаевнинг матбуот-котиби.

Гап Кант авибазаси ҳақида эмас, балки Россиянинг Чуй вилоятининг Қора-Болта қишлоғидаги Денгиз-ҳарбий базаталоқаси  линияси  ва Иссиқ-кўл вилояти Қоракўл шаҳридаги «Койсара» кемаларга қарши қуроллар синов базаси борасида гап борганлигига аниқлик киритди.

«У [Атамбаев], ушбу база бўйича қанча қарз йиғилиб қолганлигини билади. «Коммерсантъ» чалкаштириб юборган», - якун ясади Атамбаевнинг матбуот-котиби.

Шунга қарамасдан давлат раҳбари 25 февралда «Эхо Москви»нинг тўғридан-тўғри эфирида, Россия ўзининг базадан қарзларини тўламаяпти ва ўз мажбуриятларини бажармаяпти, деди Россиянинг Кантдаги авиабазасини назарда тутиб.

«Россия базаси тўрт йилдан буён ижара ҳақини тўламаяпти, ўз мажбуриятларини бажармаяпти, учувчиларни тайёрламаяпти. Ва шу  вақтнинг ўзида Қирғизистон ҳукумати Россия олдидаги қарзидан фоизлар тўламоқда»,  — деди давлат раҳбари.

 Муҳаррир: Элдияр Ариқбаев