Норин: Мактаб ўқувчилари зилзиладан сўнг дарсларни палаткада давом эттирмоқдалар

1026

Ақ-Таалин тумани Қизил-Белес қишлоғи мактаби Норин вилоятидаги 5 февралда содир бўлган ер силкиниши натижасида ўқиш учун яроқсиз ҳолатга келган. Қаҳратон қишга қарамай ўқувчилар 30та маҳаллий палаткаларда дарсларни давом эттиришга тўғри келмоқда.

Норин вилоят таълим бошқармаси раҳбари Қасимбек Мамитов сўнгги зилзила Ақ-Таалин туманининг учта таълим муаассасига зиён етказганини хабар қилди.

«Шундоғам авария ҳолатида бўлган кўплаб мактаблар ер силкинишидан сўнг умуман яроқсиз ахволга тушиб қолди», - деди Мамитов.

Агарда бунгача мактабларнинг учдан иккисида болалар аянчли аҳволдаги биноларда ўқишни давом эттираётган бўлса, Қизил-Белек қишлоғидаги Суюнбек Атамбаев номли мактабнинг вайрон бўлиши ўқувчиларни бутунлайин палаткаларга кўчиб ўтишга мажбур қилди.

Тўртала палаткани ҳам фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг туман бўлими ажратиб берганини айтади жабр кўрган мактаб директори Асек Абдурахманов.

«У ерда печка бор, иложсизликдан мана ўша ерда дарсларни олиб бормоқдамиз», - дейди Абдурахманов.

Абдурахмонов ушбу масала юзасидан таълим вазирлигига мурожаат қилган, бироқ унинг сўзларига кўра ҳозирча жавоб бўлмаган.

Ўз навбатида таълим вазирлиги матбуот котиби Керез Жукеева Қизил-Белес қишлоғидаги ер силкинишидан жабр кўрган мактаб тамирланиши лозим бўлган мактаблар «рўйхатининг биринчи қаторларида» турганини айтади.

«Мактаблар 1950-1960 йилларда қурилганлиги туфайли капитал таъмирга муҳтож. [С. Атамеков номидаги мактаб 1966 йилда қурилган] Вазирлик янги бинолар барпо этишни режалаштирмоқда», - деди Жукеева.

«Ҳозирда МЧС [Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги] мактабни тўрта ўттиз ўринли палаткалар билан таъминлаб берди. Палаткалардаги ҳарорат 16 градус иссиқ атрофида», - қўшимча қилиб ўтди бошқарма матъбуот котиби.

Котиба сўзларига кўра, янги мактаб қурилиши учун зарур маблағ кўрсатилган ариза вазирликка етиб келган - таҳминан 30 миллион сом атрофида.

Қирғизгидрометео марказининг хабар беришича, Норин вилоятида февралнинг охиригача паст ҳарорат даражаси сақланиб қолади.

«Норин вилояти экинга яроқли ҳудудидларида харорат даражаси кечқурун -18-23 даражадан -10-15 даражагача совуқ, кундузи эса -6-11 дан -0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда», - дейилади метеорологик хизмат сайтида.