517 туп наша билан таласлик қўлга олинди

1134

Талас вилояти ички ишлар бошқармаси (ИИБ) матбуот котиби Максат Абдисеитовнинг билдиришича, Кара Бури районининг Ак-Жар қишлоғи яшовчиси Тыныбек Эшматов ўз томорқасида ноқонуний равишда наша ўстиргани учун қўлга олинган. Эшматов бу ўсимликни ўзи учун етиштирганини айтмоқда.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Раҳматулло Аҳмедов Kloop.kgга берган интервьюсида 43 ёшли Эшматовнинг томорқасида 517 туп наша топилганини айтди.

Аҳмедов сўзларига кўра, таркибида наркотик моддалар бўлган ҳосил йўқ қилинган ва ушбу иш бўйича тергов бошланган.

Талас вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Максат Абдисеитов Kloop.kgга берган интервьюсида қўлга олинган Максат Абдысеитов нашани шахсий истеъмоли учун ўстираётганини тан олганини айтди.

« 2011 йилда бу биринчи марта бўлиши, аслида бу каби ҳолатлар Талас вилоятида тез тез учраб туради», —деди Абдысеитов.

Унинг сўзларига кўра, 20 июндан то 29 июнгача таркибида наркотик моддалар бўлган ноқонуний ўсимликларни фош қилиш бўйича Қирғизистон бўйлаб кенг кўламли рейд ўтмоқда.

«Ҳар йили ички ишлар вазирлиги томонидан 1 майдан 1 ноябргача «Мак» операцияси ўтказилади. Талас вилоятида эса, милиция, халқ дружиналари ва чегарачилар ёрдамида бутун Талас бўйлаб рейдлар ўтказилади», —деди Абдысеитов.

«Адилет» ҳуқуқий клиникаси бошчиси Чолпон Джакупова Эшматовни қўлга олишда куч тизимлари томонидан ҳуқуқбузарликлар бўлмаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Адилет» клиникаси фақатгина наркотик моддаларни истеъмол қилишни ташламоқчи бўлганларни ҳуқуқини ҳимоя қилади.

«Ушбу ҳолатда бу киши нашани ўстираётган бўлган – яъни унда наркотик моддаларни ташлаш нияти йўқ. Қонун бўйича биз ҳуқуқбузарликни олдини олиш билан шуғулланамиз, бу ҳолатда эса ҳуқуқ бузилиш ҳолатлари йўқ», —деди Джакупова.

«Мак» операцияси

Талас вилояти ИИБдан олинган маълумотларга кўра, июн ойида саккиз гектар ёввойи наша ўсувчи майдонлар топилган. Бунинг беш гектари Кара-Бури районида бўлса, қолган уч гектари Манас районидан топилган.

Таркибида наркотик моддалар бўлган барча ўсимликлар куйдириш, ўриш ва юлиб ташлаш йўллари билан йўқ қилинган.

2010 йил якунига кўра, Талас вилоятида ўз томорқаларида ноқонуний равишда наша етиштирганлик факти бўйича 24 жиноий иш қўзғатилган.

Шунингдек 2010 йили Талас вилоятида 21 гектар ёввойи наша ўсувчи майдонлар йўқ қилинган.