Парламент «Фергана.ру»ни ёпишни тавсия қилди

1074


16 июн куни Россия нашрининг хабар қилишича, парламент ўзининг 2010 йилги миллатлараро тўқнашув сабабларини ўрганиш бўйича комиссия чиқарган ҳисоботида Бош прокуратурага ушбу веб-сайтни ёпиш тўғрисида топшириқ берган. Прокуратура веб-сайтни ёпиш тўғрисидаги маълумотни рад этмоқда.

Депутатлар июн воқеаларини ўрганиш бўйича парламент комиссиясининг ҳисоботлари бўйича қарор қабул қилдилар.

«Қирғизистон маданият ва ахборот вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратурасига мамлакат ахборот майдонида “Фарғона.ру” сайтини ёпиш бўйича чоралар кўриш», — дейилади ҳулосанинг бир бандида.

Комиссия бошчиси Тўқўн Мамитовнинг сўзларига кўра, сайт нашрни ёпиш тўғрисидаги ҳулоса давлат манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинган.

«Миллатлараро низо солмоқчи бўлган кимсалар бу каби сайтлардан фойдаланиб хақиқатдан олис, бир томонлама ёритилган маълумотларни тарқатиши мумкин», — деб изоҳ берди депутат.

Парламент ҳулосаси жами 35 банддан иборат бўлиб, улар орасида миллатлараро низо солишга йул қўймаслик ҳамда диний ташкилотлар устидан назоратни кучайтириш бўйича сўз юритилади.

Парламент тўлиқ ҳулосаларини бу ердан ўқишингиз мумкин

Бош прокурор муовини Рыскул Бактыбаевнинг Kloop.kg берган интервьюсига кўра, сайтни ёпиш тўғрисидаги маълумот — «Фергана.ру» нинг уйдирмаси.

«Бу каби қарор парламентдан прокуратурага келмади. Барча оммавий ахборот воситалари Қирғизистонда очиқ», — деб билдирди Бактыбаев.

Тўқўн Мамитов нима учун хужжат прокуратурага етиб бормагидан бехабар эканини айтди.

Kloop.kg мухбирлари бир қатор парламент депутатларидан бу ҳақда сўраганда уларнинг аксари ушбу нашрни ёпиш тўғрисидаги тавсияларни умуман эшитмаганини айтдилар.

«Ата-Журт» бошчиси Қамчибек Ташиев бу ташаббус ҳақида эшитганини, лекин шахсан ўша кунги парламен йиғинида иштирок этмаганини айтди.

Социал-демократ Асилбек Жээнбеков бўлса, ушбу сайтни ёпиш тўғрисидаги тавсиялар қайси бандда эканини билмаслиги айтди. «Республикачи» Мақсат Сабиров ҳам бу каби тавсиялардан бехабар эканини билдирди.

Бу ҳақда сўралган депутатларнинг аксари бу банддан бехабар эканини айтдилар.

Кисловнинг ўзи Kloop.kgга берган интервьюсида унинг нашри хозирча депутатлар қарорини маҳкамага топширмаслигини айтди. Чунки, депутатлар қарори «тавсия характерига» эга.

«Агар уч ой ичида парламент қарорига биноан Маданият ва ахборот вазирлиги, Адлия вазирлиги тарафидан сайтимизни ёпиш учун бирор бир ҳаракат бўлса шунда [Маҳкамага топширамиз]», — деди Кислов

«Амалга ошмас қарор»

Медиавакиллар Институти директори Бегайим Усенованинг сўзларига кўра, парламент қарори Қирғизистон медиа майдонига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

2010 йилнинг март ойида Қирғизистонликлар учун бу сайтга кириш қийинлашганди. Ўша пайтда «Фергана.ру» буни давлат бошчиларининг бир қатор ноқонуний ҳаракатларини ёритгани учун давлат тарафидан қўйилган тўсиқ қатори баҳолаганди.

Интернет-провайдерларнинг сайтни ёпилмагани тўғрисидаги баёнотларига қарамай, фойдаланувчилар сайтга кира олмаётганликларини айтгандилар.